25. ФУРҚОН СУРАСИ
Автор: Islom Tv
Загружено: 2022-01-04
Просмотров: 76751
Описание:
Маккада нозил қилинган бу сура етмиш етти оятдан иборатдир.
Сура ушбу Фурқонни — ҳақ билан ботилни ажратиб бергувчи Китобни Муҳаммад алайҳис-саломга Буюк Тангри нозил қилганини таъкидлаш билан бошланади.
Сўнгра: «Нега пайғамбар фаришта эмас, балки оддий одамларга ўхшаб таом еб, бозорларда юрадиган инсондан бўлар экан», дейдиган саркаш мушрикларнинг даъволари қатъий ҳужжатлар билан рад этилади.
Яна бу сурада доҳий «дўст»ларнинг васвасаларига учиб, ўз иймон-еътиқод ва дину-диёнатларидан воз кечган кимсалар охиратда бу қилмишларидан афсус-надомат чекиб, бармоқларини тишлаб қолишлари ҳақида огоҳлантириб ўтилади.
Сура ниҳоясида эса Раҳмон бандалари — ҳақиқий мўмин-мусулмонларнинг сифатлари ва уларни жаннат неъматларига эришишларига сабаб бўладиган хулқ-атворлари тасвирланади.
Қуръони Каримда, Аллоҳ таоло томонидан нозил қилинган барча илоҳий китоблар Фурқон — ҳақ билан ноҳақни ажратиб бергувчи Китоб, деб аталаверади. Бу сурага ном бўлган Фурқондан мурод эса Қуръондир.
Повторяем попытку...
Доступные форматы для скачивания:
Скачать видео
-
Информация по загрузке: