46. АҲҚОФ СУРАСИ
Автор: Islom Tv
Загружено: 2022-01-09
Просмотров: 8807
Описание:
Бу сураи кариманинг номи унинг ўзидаги 21-оятдан олингандир. «Аҳқоф» сўзи Од қабиласи яшаб ўтган диёрларнинг номи бўлиб, луғавий жиҳатдан «қум тепаликлар» деган маънони англатади.
Аҳқоф сураси бошқа маккий суралар каби ақийда масаласини муолажа қилади. Бу сурада Аллоҳнинг ягоналигига, ваҳий ва пайғамбарлик, ўлгандан сўнг қайта тирилиш ҳамда ҳисоб-китоб бўлиши ҳақлиги масалаларига алоҳида аҳамият берилади.
Бу сурада Ҳуд алайҳиссалом пайғамбар қилиб юборилган Од қавми қиссаси келтирилади. Улар ўз пайғамбарларини ёлғончига чиқариб, саркашлик қилганларидан сўнг, Аллоҳ таолонинг азобига дучор бўлганликлари ҳикоя қилинади.
Сура кўзга кўриниб турган борлиқ Аллоҳнинг улуғлигига, қудратига далил эканига ишора қилиш билан бошланади.
Маккада нозил бўлган. 35 оятдан иборат.
Повторяем попытку...
Доступные форматы для скачивания:
Скачать видео
-
Информация по загрузке: