Ўзбекистон: Блогер ва печкачи Дима Қаюм самосуд қилиндими? - BBC Uzbek
Автор: BBC News Uzbek
Загружено: 2019-10-17
Просмотров: 11435
Описание:
Facebook да Дима Қаюм номи билан машҳур Риштонлик печкачи Дилшод Болтабоев ва номаълум аёллар ўртасида келишмовчилик акс этган видео тарқалди. 36 сониялик видеода аёллар Дима Қаюмдан видеога олмасликни, олдин рози қилиш кераклигини сўрайди.
Кейин уларнинг ичида бири блогернинг қўлидан телефонни олишга ҳаракат қилаётганини кўриш мумкин. Шундан сўнг тасвирлар узилган.
Кўпчилик блогерлар Дима Қаюмга нисбатан номаълум аёллар ҳужум қилиб, самосуд қилишганини ёзди. Улар тегишли идораларга мурожаат қилиб, ҳодисани назоратга олишни сўрашган.
Би-би-си ушбу воқеани ўрганишга ҳаракат қилди.
Бугун Ички Ишлар вазирлиги бу ҳодиса ҳақида хабарнома тарқатган:
"2019 йилнинг 16 октябрь куни "Telegram" мессенджерининг бир нечта каналларида "Блогер Дима Қаюмга нисбатан кеча Риштонда уюштирилган самосуд ҳолати" сарлавҳали хабар тарқалган эди.
Ушбу ҳолат юзасидан Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси берган маълумотга кўра, жорий йил 15 сентябрь куни Дима Қаюм таҳаллусида блогерлик қилаётган шахснинг Риштон туман ИИБга қилган мурожаати рўйхатга олинган. Ҳозирда Риштон туман ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими томонидан ҳолатда иштирок этган аёллар билан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда."
Повторяем попытку...
Доступные форматы для скачивания:
Скачать видео
-
Информация по загрузке: