Ўзбекистон-Россия: ЛУКОЙЛ ходими Россиядаги ишчисини сўкса нима бўлади?-BBC Uzbek
Автор: BBC News Uzbek
Загружено: 2019-11-15
Просмотров: 6699
Описание:
"ЛУКОЙЛ" ширкати ўзининг Қашқадарёдаги ходими маҳаллий ишчиларни ҳақоратлаганини тан олган, аммо кечирим сўрамаган.
14 ноябр куни эълон қилган баёнотида Россиянинг йирик нефт ширкати можаро марказидаги ходим Москвага, этика бўйича комиссия ҳузурига чақиртирилганини айтган.
Баёнотда айтилишича, ҳозирда ички суриштирув ишлари олиб борилмоқда ва "текширув натижалари бўйича мазкур ҳолатнинг барча иштирокчиларига нисбатан айбдорлик даражасини ҳисобга олган ҳолда ва корпоратив талабларга мувофиқ маъмурий жарима чоралари қўлланилади".
29 октябрь куни Қашқадарё вилоятида жойлашган «Жарқудуқ» мажмуасида рўй берган воқеа ҳодисада бош энергетик И.А.Шилов экани айтилган "ЛУКОЙЛ" ходими ўзбек ишчиларни "баран" деб сўккан.
Россия ва Ўзбекистонда раҳбар ходимларнинг қўл остидагиларни сўкиши янгилик эмас.
Аммо бу борада этика кодекси ва меҳнат қонунлари нима дейди?
Би-би-си Москвадаги мустақил ҳуқуқшунос Ботиржон Шермуҳаммадга мурожаат қилди.
Повторяем попытку...
Доступные форматы для скачивания:
Скачать видео
-
Информация по загрузке: