Huquqni muhofaza qilish akademiyasi

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУҚУҚНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ АКАДЕМИЯСИ
Бош прокуратура ташкилий тузилмасига кирувчи, тергов ва прокуратура соҳаларида кадр тайёрлайдиган ягона ихтисослаштирилган олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланади.

Академия ўз ваколатлари доирасида фаолиятини Бош прокуратуранинг таркибий тармоқлари, қуйи прокуратуралар, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, Мажбурий ижро бюроси, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа давлат органлари, таълим ва илмий муассасалар, фуқаролик жамияти институтлари ва жамоатчилик билан ҳамкорликда амалга оширади.