My Video
Автор: Real Solutions
Загружено: 2017-02-01
Просмотров: 72506
Описание:
"REAL SOLUTIONS” компанияси ходимлари хонанда Дилдора Ниёзованинг хонадонида меҳмон бўлди!
Куни кеча “Real Solutions” компанияси ходимлари яқинда тақдим этилган 3Д китоблари ҳақидаги таассуротлар билан ўртоқлашиш мақсадида хонанда Дилдора Ниёзованинг хонадонига ташриф буюришди.
Саккиз яшарли ўғли Жавоҳирбекка “Ажойиб автомобиллар” бўяладиган 3д китобини хадя қилган хонанда Дилдора Ниёзова янги инновацион технология бир кўриниши бўлган 3д китоблар ҳақида шундай деди:
Дилдора Ниёзова(хонанда): - Мен фарзандларим билан дўконларнинг бирида мана шу 3д китобларини илк маротаба кўриб тўғриси, ҳақиқатдан ҳам 21 асрда яшаётганлигимга яна бир карра амин бўлдим. Китобни ўғлим билан биргаликда томоша қилиб, унинг телефонда жонланганлигини кўриб, ўзим ҳам қизиқиб кетдим. Очиғи, аввалига ўғлим бу китобни телефон орқали ўйнашига қарши бўлгандим. Лекин ўйиннинг ҳақиқатдан ҳам қизиқлигини кўриб, ортиқча қаршилик қилмадим. Ўйлайманки, бу китоб жамики болаларга манзур бўлса ажаб эмас.
Бугун эса бизга ушбу 3д китобларини хадя қилганинингиздан жуда ҳам хурсандмиз!
Китобнинг айрим афзалликлари ҳақида...
Жавоҳирбек(хонанданинг ўғли): -Эртак ва ундаги қаҳрамонлар ҳар хил рангда жонланади. Китобда уйларнинг ранглари жуда чиройли ифодаланган. Ушбу китоблар мактабимизда мендан ташқари бошқа ҳамма болаларга ҳам бирдек ёқади. “Real Solutions” компанияси кейинчалик, менга “Сувости дунёси сирлари” 3д китобини совға қилишларини хоҳлайман.
Компания ходимлари Дилдора Ниёзованинг ўғлига “Бўғирсоқ”, “Халқ эртаклари” каби яна иккита 3д бўяладиган китобларини совға қилишди.
Хонанда ва унинг ҳозирда рус мактабида ўқиб, билим олаётган ўғли Жавоҳирбек эса компания ходимларига ўз миннатдорчиликларини билдиришди.
Биз билан бирга бўлинг!
Замондан ортда қолманг!
Повторяем попытку...
Доступные форматы для скачивания:
Скачать видео
-
Информация по загрузке: