ycliper

Популярное

Музыка Кино и Анимация Автомобили Животные Спорт Путешествия Игры Юмор

Интересные видео

2025 Сериалы Трейлеры Новости Как сделать Видеоуроки Diy своими руками

Топ запросов

смотреть а4 schoolboy runaway турецкий сериал смотреть мультфильмы эдисон
Скачать

Шавкат Мирзиёев раислигида Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди

Автор: UZBEK TV Ru

Загружено: 2023-12-22

Просмотров: 54128

Описание: Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 22 декабрь куни Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда маънавият ва маданият фаоллари, адабиёт ва санъат намояндалари, шунингдек, Олий Мажлис палаталари, Вазирлар Маҳкамаси вакиллари, вазирлар ва ҳокимлар иштирок этди.

Маълумки, республикамизда ушбу Кенгаш раиси Президент, ҳудудларда эса биринчи раҳбарлар ҳисобланади. Чунки илм-фан, таълим ва тарбия, маънавият устувор масаладир.

Давлатимиз раҳбари бунинг учун аввало мустаҳкам иқтисодий асослар кераклигини таъкидлаб, шу борада амалга оширилаётган ишларни қайд этиб ўтди. Ушбу иқтисодий асос натижасида бу йил ижтимоий соҳага энг кўп – 134 триллион сўм маблағ ажратилди. Бу – 2016 йилга солиштирганда 5,6 баробар зиёд демакдир.

Бугун жаҳон миқёсида тараққиёт суръатлари шиддатли тус олгани, ўта зиддиятли жараёнларнинг таъсири мамлакатимизда ҳам сезилаётгани қайд этилди.

– Тарихдан маълум: Ватан ва халқ тақдирига нисбатан таҳдидлар кучайган вазиятда айнан миллат фидойилари – уйғоқ қалбли зиёлилар, шоир ва адиблар, санъат намояндалари, маънавият ва маърифат соҳаси ходимлари жасорат билан майдонга чиққанлар. Мамлакатимиз ўз тараққиётининг янги, юксак босқичига кираётган ҳозирги пайтда бизга жадид боболаримиз каби ғарб илм-фан ютуқлари билан бирга, миллий қадриятлар руҳида тарбия топган етук кадрлар сув билан ҳаводек зарур, – дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

Маърифатпарвар боболар ғояларини ўрганиш ва ривожлантириш бўйича Президент қарори қабул қилиниши белгиланди. Шунингдек, Бухородаги тарихий масканда Жадидлар мероси давлат музейи очилади, “Жадид” номли янги газета ташкил этилади.

Сўнгги йилларда маънавий-маърифий соҳаларда катта ишлар амалга оширилмоқда. Маънавият ва ижодни қўллаб-қувватлаш мақсадли жамғармаси ҳамда Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти ташкил этилди. Республика Маънавият ва маърифат маркази тизимидаги ходимлар сони икки карра оширилди, уларни моддий рағбатлантириш чоралари кўрилди.

“Маданий фаолият ва маданият ташкилотлари тўғрисида”ги қонун қабул қилингани соҳа ривожида муҳим аҳамиятга эга бўлди. Миллий анъаналаримизни асраб-авайлаш ва бойитиш мақсадида Мақом, Бахшичилик ва Аския санъати марказлари ташкил этилди. Шунингдек, “Баҳор” рақс ансамбли, Давлат филармонияси, Давлат симфоник оркестри каби 20 дан ортиқ муассасалар фаолияти йўлга қўйилди. 11 та янги музей, 2 та театр, 28 та болалар мусиқа ва санъат мактаби, 5 та олий таълим муассасаси ташкил этилди.

Умуман, маданият ва санъат соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ҳажми 2017 йилга нисбатан 5 карра ошиб, 2023 йилда бу мақсадлар учун 712 миллиард сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилди.

“Мақом”, “Бахшичилик”, Ҳунармандчилик, “Лазги” каби халқаро фестиваллар анъанага айланди. 24 та хорижий мамлакатда, жумладан, қўшни давлатларда “Ўзбекистон маданияти кунлари” юқори савияда ўтказилди.

ЮНЕСКОнинг Инсоният номоддий маданий мероси рўйхатига яна 9 та миллий меросимиз намунаси, Бухоро шаҳри “Ижодкор шаҳарлар тармоғи”га киритилди. Шу йил сентябрда ЮНЕСКО Бош қароргоҳида буюк бобомиз Абу Райҳон Беруний таваллуди кенг нишонланди.

Кино санъатида ҳам янги асарлар пайдо бўлаяпти. Буюк саркарда ва улуғ алломалар ҳақида тарихий фильмлар яратилди. Қарийб чорак асрдан кейин Тошкент халқаро кинофестивали қайта тикланди.

Пойтахтимизда Адиблар хиёбони, Ёзувчилар уюшмасининг муҳташам биноси, ҳудудларда янги ижод уйлари қурилди. Самарали ижод қилаётган адиблар имтиёзли асосда уй-жойлар билан таъминланди. Атоқли ижодкорларимизнинг таваллуд саналари нишонланди. Ёш истеъдодларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида Зомин семинари қайта тикланди.

Биринчи марта нашр этилган 100 жилдлик “Туркий адабиёт дурдоналари”, 30 жилддан иборат “Мустақиллик даври навоийшунослиги”, “Қорақалпоқ адабиёти дурдоналари”, “Мард аскарга совға” сингари адабий мажмуалар маънавий ҳаётимизда муҳим воқеа бўлди.

Йиғилишда бу соҳалар олдидаги устувор вазифалар муҳокама қилинди. Давлатимиз раҳбари 9 та йўналишда ўз фикрларини билдириб, муҳим ташаббусларни илгари сурди.

Не удается загрузить Youtube-плеер. Проверьте блокировку Youtube в вашей сети.
Повторяем попытку...
Шавкат Мирзиёев раислигида Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди

Поделиться в:

Доступные форматы для скачивания:

Скачать видео

  • Информация по загрузке:

Скачать аудио

Похожие видео

Prezident Shavkat Mirziyoyev 3-avgust kuni ijod vakillari bilan uchrashuv o‘tkazdi (to'liq video)

Prezident Shavkat Mirziyoyev 3-avgust kuni ijod vakillari bilan uchrashuv o‘tkazdi (to'liq video)

💔 Тўйдан олин бой куёвни ўз томонига оғдирмоқчи бўлган айёр келин ва онаси…| Umr so‘qmoqlari

💔 Тўйдан олин бой куёвни ўз томонига оғдирмоқчи бўлган айёр келин ва онаси…| Umr so‘qmoqlari

ЭЧ КИМ КҮТПӨГӨН БОЛЧУ! ТАШИЕВ СУРАКТА

ЭЧ КИМ КҮТПӨГӨН БОЛЧУ! ТАШИЕВ СУРАКТА

😂 Эртадан диета бошлайман… семиз эркакнинг яна бир ваъдаси…| Hikmat

😂 Эртадан диета бошлайман… семиз эркакнинг яна бир ваъдаси…| Hikmat

Кутилмаган ташриф: Шавкат Мирзиёев муаммоли маҳаллалардан бирига борди

Кутилмаган ташриф: Шавкат Мирзиёев муаммоли маҳаллалардан бирига борди

КАК Китай превратил  нашествие саранчи, в многомиллиардную индустрию, которая поразила весь МИР!

КАК Китай превратил нашествие саранчи, в многомиллиардную индустрию, которая поразила весь МИР!

💔 Укаларим деб турмушга чиқмадим… уларни катта қилдим… энди ёлғизман…| Otalar so'zi aqlning ko'zi

💔 Укаларим деб турмушга чиқмадим… уларни катта қилдим… энди ёлғизман…| Otalar so'zi aqlning ko'zi

Javohir Zokirov chida yulduz

Javohir Zokirov chida yulduz

ЎЛСА ЎЛСИН!!! ОТАМГА ҚОН БEРМАЙМАН. БАРДОШИНГИЗ ЕТСА КЎРИНГ

ЎЛСА ЎЛСИН!!! ОТАМГА ҚОН БEРМАЙМАН. БАРДОШИНГИЗ ЕТСА КЎРИНГ

Yakkalangan va kamsitilgan hukmdor qismati - Mirzo Ulug‘bek

Yakkalangan va kamsitilgan hukmdor qismati - Mirzo Ulug‘bek

💔 Онасини хор қилган фарзанднинг баракаси кетди…| Otalar so'zi aqlning ko'zi

💔 Онасини хор қилган фарзанднинг баракаси кетди…| Otalar so'zi aqlning ko'zi

😮 Синглисини сўраб айёрлик қилган совчи аёлга тузоқ қўйган ака…| Umr so‘qmoqlari

😮 Синглисини сўраб айёрлик қилган совчи аёлга тузоқ қўйган ака…| Umr so‘qmoqlari

😢 Ёлғиз ўғлимни эр кўрган жувонга бермайман… она сўзи қонун…| Umr so‘qmoqlari

😢 Ёлғиз ўғлимни эр кўрган жувонга бермайман… она сўзи қонун…| Umr so‘qmoqlari

OzodNazar: Mirziyoyev jadidlarni yordamga chaqirdi

OzodNazar: Mirziyoyev jadidlarni yordamga chaqirdi

😔 Осон пул орзуси… чиройли ваъдалар… ва “Тилла тухум”га тикилган пуллар…| Otalar so'zi aqlning ko'zi

😔 Осон пул орзуси… чиройли ваъдалар… ва “Тилла тухум”га тикилган пуллар…| Otalar so'zi aqlning ko'zi

Инсульт начинается утром. Ошибка, которую совершают миллионы людей после 60 лет.

Инсульт начинается утром. Ошибка, которую совершают миллионы людей после 60 лет.

Кутилмаган ташриф: Шавкат Мирзиёев Чирчиқнинг муаммоли маҳаллалардан бирига борди

Кутилмаган ташриф: Шавкат Мирзиёев Чирчиқнинг муаммоли маҳаллалардан бирига борди

😢 Тўйдан кейин куёв тунлари ишда… келин ёлғиз уйда қўрқувдан касал бўлди…|Otalar so'zi aqlning ko'zi

😢 Тўйдан кейин куёв тунлари ишда… келин ёлғиз уйда қўрқувдан касал бўлди…|Otalar so'zi aqlning ko'zi

Левитан произнёс ТРИ СЛОВА не по тексту. СТАЛИН приказал РАССТРЕЛЯТЬ!!!

Левитан произнёс ТРИ СЛОВА не по тексту. СТАЛИН приказал РАССТРЕЛЯТЬ!!!

😔 Қизим камбағал йигитни танлади… ялангоёқ куёв… | Hikmatli dunyo

😔 Қизим камбағал йигитни танлади… ялангоёқ куёв… | Hikmatli dunyo

© 2025 ycliper. Все права защищены.



  • Контакты
  • О нас
  • Политика конфиденциальности



Контакты для правообладателей: [email protected]