ycliper

Популярное

Музыка Кино и Анимация Автомобили Животные Спорт Путешествия Игры Юмор

Интересные видео

2025 Сериалы Трейлеры Новости Как сделать Видеоуроки Diy своими руками

Топ запросов

смотреть а4 schoolboy runaway турецкий сериал смотреть мультфильмы эдисон
Скачать

Президент ёшлар билан мулоқот қилди

Автор: UZBEK TV Ru

Загружено: 2024-06-28

Просмотров: 48750

Описание: Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 28 июнь куни ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар сарҳисоби, янги вазифа ва таклифлар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилиш аввалида ишлар самарадорлиги кўриб чиқилди. Охирги етти йилда ёшларга оид 100 дан зиёд қонун ва қарорлар қабул қилиниб, 200 дан ортиқ имтиёзлар берилгани қайд этилди.

Биргина таълим кредитидан 151 минг ёшлар фойдаланган. Эҳтиёжманд оиладан бўлган яна 110 минг талабанинг шартнома тўлови тўлаб берилган.

“Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали АҚШ ва Буюк Британиянинг энг нуфузли университетларини 50 нафар йигит-қиз битирди. Бугунги кунда уларда ўқиётган ватандошларимиз 200 дан ошди. Умуман, 110 минг ёшларимиз хорижда таҳсил олаяпти.

Президент мактабининг баҳолаш тизими 500 та мактабда жорий қилиниши натижасида бир йилнинг ўзида билимларни ўзлаштириш 53 фоиздан 60 фоизга ошди. Бу тизим янги ўқув йилидан яна мингта мактабда жорий қилинади.

Бу йил мактабларни 14 мингдан зиёд ўқувчи олтин ва кумуш медаллар билан битирди. “Катта бешлик” фан олимпиадаларида қўлга киритилган медаллар охирги тўрт йилда 2 карра кўпайди.

“Оилавий тадбиркорлик” дастурлари доирасида берилган кредит эвазига 1 миллион ёш банд бўлди. 205 та “Ёшлар саноат зонаси”да 1 минг 200 та лойиҳа ишга туширилди. Ҳозирда бизнесдаги айланма маблағини миллион доллардан оширган 1,5 минг нафар ёш тадбиркор бор.

Давлатимиз раҳбари ёшларда билим ва янги ғоялар кўплиги, уларга шароитлар янада кенгайтирилишини таъкидлади. Жумладан, улар қуйидагилар:

Мамлакатимиз жадал ривожланиши учун “тўртинчи саноат” касблари жуда муҳим. Шу мақсадда ёшларнинг физика, кимё, биология, технология, муҳандислик, математика билан боғлиқ касбларга қизиқишини ошириш учун янги тизим бўлади. Олий ўқув юртлари қошидаги жами 73 та академик лицейда тажриба тарзида “Халқаро бакалавриат” ва “A-Level” дастури жорий қилинади. Бу дастурлар асосида сертификат олган ўқувчилар ўша олийгоҳга имтиҳонсиз, контракт асосида қабул қилинади.

“SAT” тестида 75 фоиздан юқори натижа кўрсатган ўқувчилар мамлакатимиз университетларига ҳам грантга қабул қилинади.

Ногиронлиги бўлган ёшларга чет тили бўйича миллий сертификат олишда компьютерда имтиҳон топшириш шароити яратилади.

Ёшларимиз халқаро олимпиадаларнинг назарий қисмида ҳар доим юқори натижаларга эришса-да, лаборатория машқларини бажаришда пастроқ балл олаяпти. Шу боис энди Президент мактаблари агентлиги қошида Олимпиадаларга тайёрлаш маркази очилиб, махсус лабораториялар билан жиҳозланади. Халқаро олимпиадада қатнашувчи терма жамоа режа асосида ушбу марказда тайёргарлик кўради. Бунинг учун ҳар бир фан бўйича малакали олим ва хорижий мутахассислар жалб қилинади.

Олий таълимнинг биринчи ва иккинчи курсларидаги фанлар техникумлар билан уйғунлашади. Техникумда яхши ўқиган ёшларга халқаро классификаторнинг тегишли даражасига мос келувчи диплом берилади. Уларга олийгоҳни иккинчи ёки учинчи курсдан ўқишни контракт асосида давом эттириш имконияти берилади. Касби бўйича малака даражаси ва икки йиллик стажи бор ёшлар корхона тавсияси билан контракт асосида олий таълимга қабул қилинади.

Энди олий ўқув юрти, вазирлик ва корхоналарга тегишли лабораторияларнинг ягона онлайн платформаси яратилади. Бундай илмий марказлар Тошкент техника, Самарқанд ва Урганч давлат университетларида ҳам ташкил қилинади. Ёш олимлар тадқиқотлари учун керак бўлган ускуна, бутловчи қисм ва кимёвий воситалар бождан озод қилинади.

Бугунги кунда ахборот технологиялари соҳасида ўзини ўзи банд қилган ёшлар 50 мингдан ошди. Қўшилган қиймат яратиб, хизматларни экспорт қилаётган бундай ёшлар учун катта имкониятлар очиб берилади.

Хусусан, 1 августдан бошлаб, бу соҳада ўзини ўзи банд қилган ёшларга IT-парк резиденти мақоми берилади. Улар уч йил муддатга барча солиқлардан озод қилинади. IT-парк томонидан уларга тиббиёт, спорт ва офисдан фойдаланиши учун “ижтимоий карта” берилади.

Не удается загрузить Youtube-плеер. Проверьте блокировку Youtube в вашей сети.
Повторяем попытку...
Президент ёшлар билан мулоқот қилди

Поделиться в:

Доступные форматы для скачивания:

Скачать видео

  • Информация по загрузке:

Скачать аудио

Похожие видео

💔 Ота меҳри ўрнига нафрат ҳис қиляпман…ёхуд қайсар ўғил | Umr so‘qmoqlari

💔 Ота меҳри ўрнига нафрат ҳис қиляпман…ёхуд қайсар ўғил | Umr so‘qmoqlari

Ortiq Sultonov - Kuling do'stlar

Ortiq Sultonov - Kuling do'stlar

😔 Хотиним раҳбар бўлиб биздан узоқлашяпти… ўғлимдан ҳам…| Hikmat

😔 Хотиним раҳбар бўлиб биздан узоқлашяпти… ўғлимдан ҳам…| Hikmat

Diqqat, BBC: 'Сувни ерга сингитиш асосий мақсадʼ - Толибон Қўштепани нега қуряпти?Ўзбекистон

Diqqat, BBC: 'Сувни ерга сингитиш асосий мақсадʼ - Толибон Қўштепани нега қуряпти?Ўзбекистон

Кутилмаган ташриф: Шавкат Мирзиёев муаммоли маҳаллалардан бирига борди

Кутилмаган ташриф: Шавкат Мирзиёев муаммоли маҳаллалардан бирига борди

SHAVKAT MIRZIYOYEV PREZIDENTLIGINING ILK YILLARI

SHAVKAT MIRZIYOYEV PREZIDENTLIGINING ILK YILLARI

Суд органлари тизимида адолатни таъминлашга бағишланган видеоселектор

Суд органлари тизимида адолатни таъминлашга бағишланган видеоселектор

😱 Мени катта пулга чув туширган фирибгар бўлажак қудам экан… унинг қизини келин қилмайман…| Hikmat

😱 Мени катта пулга чув туширган фирибгар бўлажак қудам экан… унинг қизини келин қилмайман…| Hikmat

💔 Ёлғиз ва чиройли аёл эримни мендан тортиб олмоқчи… | Umr so‘qmoqlari

💔 Ёлғиз ва чиройли аёл эримни мендан тортиб олмоқчи… | Umr so‘qmoqlari

К чему готовится Путин? | Новая война, мобилизация или протесты (English subtitles)

К чему готовится Путин? | Новая война, мобилизация или протесты (English subtitles)

"Mirziyoyevlar Amirligi": Tarmoqni titratgan Ozodlik surishtiruvi

ILK UCHRASHUV 7-SON DURDONA QURBONOVA NEGA SHAHZOD SULTONOVGA ERGA TEGMOQCHIMAS?

ILK UCHRASHUV 7-SON DURDONA QURBONOVA NEGA SHAHZOD SULTONOVGA ERGA TEGMOQCHIMAS?

Prezident Shavkat Mirziyoyevning tadbirkorlar bilan ochiq muloqoti

Prezident Shavkat Mirziyoyevning tadbirkorlar bilan ochiq muloqoti

😱 Хотинимнинг 1 ой умри қолипти… мен эса бир умр ширин гапирмадим… | Otalar so'zi aqlning ko'zi

😱 Хотинимнинг 1 ой умри қолипти… мен эса бир умр ширин гапирмадим… | Otalar so'zi aqlning ko'zi

💔 Қизим касал… аммо зиқна куёв уни бозорга чиқармоқда…| Umr so‘qmoqlari

💔 Қизим касал… аммо зиқна куёв уни бозорга чиқармоқда…| Umr so‘qmoqlari

«Человек и планетарные изменения» | Татьяна Черниговская

«Человек и планетарные изменения» | Татьяна Черниговская

ГИТЛЕР ОРАЛ 3 ЧАСА: КАК 12 УЗБЕКОВ С ЛОПАТАМИ УНИЧТОЖИЛИ ДИВИЗИЮ - архивы СД рассекречены

ГИТЛЕР ОРАЛ 3 ЧАСА: КАК 12 УЗБЕКОВ С ЛОПАТАМИ УНИЧТОЖИЛИ ДИВИЗИЮ - архивы СД рассекречены

Камолот ЁИҲнинг 4-қурултойи (30.06.2017)

Камолот ЁИҲнинг 4-қурултойи (30.06.2017)

🔥 Пиёниста эр ва ота, қўрқувли уй ва чарчаган юраклар…| Hikmat

🔥 Пиёниста эр ва ота, қўрқувли уй ва чарчаган юраклар…| Hikmat

Идеальная планета: Кто спроектировал Землю для появления разумной жизни? | Документальный фильм

Идеальная планета: Кто спроектировал Землю для появления разумной жизни? | Документальный фильм

© 2025 ycliper. Все права защищены.



  • Контакты
  • О нас
  • Политика конфиденциальности



Контакты для правообладателей: [email protected]