Наманганнинг Чорсу бозорида дўконлар огоҳлантиришсиз ёпилди
Автор: Ozodlik Radiosi
Загружено: 2018-08-03
Просмотров: 2094
Описание:
Наманган шаҳридаги Чорсу деҳқон бозорида йиллардан бери савдо қилиб келган тадбиркорлар дўконлари 21 июлда шаҳар ҳокимлиги томонидан ҳеч қандай огоҳлантиришсиз ёпиб қўйилди.
Бу ҳақда Озодликка бир нечта тадбиркор арз қилди.
Бозор маъмурияти шаҳар ҳокимлигининг бозорни тартибга солиш чора-тадбирлари доирасида кийим-кечак дўконлари ёпилганини тасдиқлади.
Чорсу бозорида 2010 йилдан буён дўкон ижарага олиб, тадбиркорлик қилиб келган Азимжон Деҳқонов дўконлар ёпилиши ортидан ўзи қатори юздан ортиқ одам ишсиз қолгани, тадбиркорлар эса катта миқдорда зиён кўрганини айтди:
Тадбиркорларга камида бир ой олдин огоҳлантириш берилиши лозим эди. Огоҳлантириш муддати ўтганидан сўнггина дўконлар ёпилиши керак эди. Булар бир кунда “молларингни олиб чиқиб кет”, деб эртасига дўконларни муҳрлаяпти. Ҳозир савдогарлар молини нима қилишини билмай юрибди. Озгина муҳлат берилса, молларни кўтарасига сотиб, ўз қўлимиз билан дўконни топширар эдик, - дейди наманганлик тадбиркор.
Повторяем попытку...
Доступные форматы для скачивания:
Скачать видео
-
Информация по загрузке: