✅ Ўзбекистонлик фермерлар Хитой тажрибасини ўрганди
Автор: O'zbekiston fermerlari kengashi
Загружено: 2026-02-02
Просмотров: 246
Описание:
Ўзбекистон фермерлари кенгаши раиси ўринбосари, Фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ижро этувчи директори Тўлқин Саттаров бошчилигида ҳудудлардан 70 нафардан зиёд илғор фермерлар делегацияси айни кунларда Хитой Халқ Республикасида тажриба олди.
Ташриф доирасида, делегация аъзолари Пекин шаҳридаги Хитой қишлоқ хўжалиги фанлари академияси (Chinese Academy of Agricultural Sciences) ҳамда Пекин қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги фанлари академияси (Beijing Academy of Agriculture and Forestry Sciences)да ташкил этилган - пахтачилик ва ғаллачилик йўналишларидаги ўқув дастурларида иштирок этди.
Ушбу ўқув курслари давомида фермерларимиз Хитойда қўлланаётган замонавий агротехнологиялар, пахта ва ғалланинг юқори ҳосилдор навлари, сув ва ресурсларни тежашга қаратилган илмий ечимлар ҳамда ишлаб чиқаришни самарали ташкил этиш тажрибаси билан яқиндан танишишди.
Повторяем попытку...
Доступные форматы для скачивания:
Скачать видео
-
Информация по загрузке: