Afgʻonsoy choʻqqisi (2454 m) | Афғонсой чўққиси (2454 м)
Автор: Давронбек Тожиалиев
Загружено: 2025-10-13
Просмотров: 431
Описание:
Якшанба куни Афғон чўққисига сафар қилдим. Тўғри ўқидингиз. Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида шу номдаги сой ва чўққи топоними мавжуд. Бу номнинг келиб чиқиши ҳақида эса қишлоқ оқсоқоллари ҳам маълумот беришолмади.
Чўққига Нанай қишлоғидан кўтарилдик. Қишлоқдан чиқиш билан ёнғоқзор боғ келди. Ҳаво ҳам жуда сафарбоп: булутли, қуёш кўринмайди, ҳарорат 15 даража. Бироз ёмғир етишмади, холос. 2,5 километрдан кейин булоққа етиб келдик. Қишлоққа шу булоқдан қувур тортилган экан. Сувнинг таъми жуда мазали, енгил.
Ёнғоқзорлар тугаб, кенгроқ майдонга чиқдик. Йўлимизнинг чап тарафидаги адирлик мевазор боғ экан. Бу ерда кузнинг сеҳрли ранглари шу қадар кўзни оладики, Буюк Мусаввирнинг бу яратмишларини кўриб, беихтиёр ҳамд айтасиз.
Афғонсой бўйлаб юқорилаб, бироз ўнгга юрдик ва олчазор ҳамда олмазор боғдан чиқдик. Мевалар ғарқ пишган. Негадир териб олинмаган. Баъзи дарахт мевалари тўлиқ тўкилиб улгурибди. Шу ерда ҳар қадамдан айиқнинг изларини кузатдик. Олчаларнинг айиқ бўйи етадиган қисмида мева қолмаган, уни полвон териб еган. Юқори қисмида эса мевалари ғуж-ғуж.
Мевазордан чиқишимиз билан белгача ўт-тиканаклар орасидан юришга тўғри келди. Ҳозир бу нишаб ердан тик чиқиб, Келинчак довонига чиқишимиз, сўнг тоғнинг қирраси бўйлаб чўққига йўналишимиз керак. Яхшиям сўқмоқ бор. Зигзаг усулида юриб, қиррага чиқиб олдик.
Бу ёғига 150 метр кўтарилсак, бўлди – чўққидамиз. Дастлаб чўққи деб ўйлаганимиз асл чўққи эмас экан. Яна кўтарилдик. Харита бўйича энг баланд нуқтага етиб келдик. Қарасам, 200 метр нарида яна бир тепалик турибди. Ўша ерга чиқдик. Дарҳақиқат бу жой чўққининг энг баланд нуқтаси экан: 2454 метр.
Чўққидан Чорвоқ сув омбори, Қортонжов, Угам, Пском, Чотқол тизмаси яққол кўриниб туради. Қайтишда Келинчак довонида тушлик қилдик. Довон юқорисидаги тизмадан каттароқ ҳайвоннинг ҳаракатлангани эшитилди ва пастга катта тош кўчди. Айиқ бўлса керак. Пастроқда орқада қолиб кетган шериклардан бири юқоридан айиқ ўкиригини эшитибди. Маконида бегоналар юрганидан безовта бўлди, шекилли, жоновор.
Соат 3 да булоққа тушиб келдик ва дам олдик.
Жами босиб ўтилган масофа 18 километр бўлди. 1600 метр кўтарилдик.
Сафар видеоси: • Afgʻonsoy choʻqqisi (2454 m) | Афғонсой чў...
Повторяем попытку...
Доступные форматы для скачивания:
Скачать видео
-
Информация по загрузке: