БИР МАРТА САЛАВОТ АЙТСАНГИЗ НИМА СОДИР БЎЛИШИНИ ҚАРАНГ! SALAVOTNING KUCHI
Автор: Muslima Soliha
Загружено: 2020-11-19
Просмотров: 263476
Описание:
MUSLIMA SOLIHA -
🔴 Мазкур каналдан нусха кўчиришнинг барча турлари ман қилинади. Видеоларимизни YouTube, Telegram, Instagram ва шу каби бошқа тармоқларга қайта кўчириб қўйишга рухсат йўқ!
Ҳурматли каналимиз аъзолари видеоларни like босиб Telegram, Instagram ва яна бошқа ижтимоий тармоқларда дўстларингизга жўнатишингизда эса ҳеч қандай қаршиликлар йўқ.
__________________________________________________________
ҚАЧОН САЛАВОТ АЙТИЛАДИ?
– Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам исмлари, сифатлари зикр қилинганда.
– жума куни.
– мажлисдан тураётганда.
– азонга жавоб бераётганда, азондан кейин.
– иқоматга жавоб бераётганда.
– намознинг охирги ташаҳҳудида.
– жаноза намози иккинчи такбиридан кейин
– Қуръони каримни хатм қилганда.
– дуодан олдин ва кейин.
– дарс бошлаганда, тугатаётганда.
– таҳоратдан сўнг.
– тонгда намозга турганда.
– намоздан кейин.
– уйига кираётганда.
– масжидга кириб-чиқаётганда
– мўмин биродари билан кўришганда.
– масжид олдидан ўтаётганда
– Сафо ва Марвада.
– лаббайка айтиб бўлганда.
– ҳажарул асвадни истилом (қўл билан ушлаб ёки узоқдан ишора) қилиб ўпганда.
– одамлар тўпланганда, тарқалганда.
– бозорга ёки бирор жойга борганда.
– кечаси уйқудан уйғонганда.
– ғам-ташвишга ботганда.
– ҳожатманд бўлганда.
– Аллоҳдан мағфират сўралганда.
– аҳамиятли ишни бошлашдан олдин.
– куннинг аввалида, охирида
– унутган нарсасини эсламоқчи бўлганда.
– қулоқ шанғиллаганда.
САЛАВОТ АЙТИШ ХОСИЯТЛАРИ
– салавот йўллаган банда ҳақига фаришталар истиғфор айтади.
– банданинг битта салавотига Аллоҳ таоло ўнта салавот айтади.
– бир марта салавот айтган банданинг мартабаси ўн поғона юқорилайди.
– бир марта салавот айтган бандага ўнта савоб ѐзилади.
– салавот айтган банда дуоси қабул бўлади.
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шафоатларига мушарраф бўлади.
– салавот айтган банда гуноҳлари кечирилади.
– кўп салавот айтган банда ғам-андуҳлардан қутулади.
– қиѐмат куни Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга яқин бўлади.
– ихлос билан салавот айтган одам садақа қилиш савобини олади.
– кўп салавот айтган бандага ўлимидан олдин жаннат башорати берилади.
– қиѐмат куни даҳшатларидан саломат бўлади.
– салавот айтган банда унутган нарсасини эслайди.
– салавот мажлис каффоратидир.
– салавот фақирликни кетказади.
– салавот бандадан бахилликни аритади.
– салавот кишининг амалини, умрини, барча хайрли ишларини баракали қилади.
– салавот бандани жаннат сари бошлайди.
– банда нурини мукаммал қилади, пулсиротдан ўтишини осонлаштиради.
– салавот айтган банданинг суннатга рағбати ортади.
– салавот файз-барака келтиради.
– салавот бандани Аллоҳнинг раҳматига эриштиради...
Сўзимиз охирида, оламлар Парвардигори Аллоҳ таолога ҳамду санолар айтамиз, Ҳабибимиз
Муҳаммад Мустафога, у зот оила аъзоларига, барча саҳобаларига салавотлар, саломлар йўллаймиз!
Зиёвуддин Раҳим
Тошкент
МУСЛИМА СОЛИҲА -
Намоз, Зикр, Дуо, Истиғфор, Рўза, Islom dini, Namoz, Zikr, Duo, Istig'for, Ro'za, Ислом
дини
Повторяем попытку...
Доступные форматы для скачивания:
Скачать видео
-
Информация по загрузке: