Малинали пирожное
Автор: Mahfuzaxon Rahimova
Загружено: 2023-01-31
Просмотров: 14880
Описание:
Телеграм каналимизга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEXUtoZ1Bmk...
Керакли масаллиқлар:
Бисквит учун:
✅ 8 дона тухум
✅ 240гр шакар
✅ 220гр ун
✅20 гр жўхори крахмали
✅ 10гр разрихлител
✅ 5гр шакарли ванилин
Крем учун:
✅ 600гр қаймоқ
✅ 300гр сгушонка
Ичига:
✅ 300гр малина
✅ 300гр малинали КОНФИ
Пропитка учун:
✅ 2 ош қошиқ сгушонка
✅ 150мл қайноқ сув
Бисквит тайёрлаш:
Тухумни оқидан сариғини ажратамиз. Тухум оқига бир чимдим лимон кислотасини солиб миксерлаймиз. Тухум оқи оппоқ, енгил бўлиб кўпиргач шакарни оз оздан солиб миксерлаймиз. Тухум оқи идишдан оқиб кетмаслиги керак. Тухум сариғи солиб битта микерда араштирамиз. Лопатка ёрдмида массани секинлик билан араштирамиз. Ун, жўхори крахмали, разрихлител ва шакарли ваналинни солиб аралаштирамиз. Унли маҳсулотларни элакдан ўтқазиб қўшамиз ва секинлик билан тепадан пастга қилган ҳолатда аралаштирамиз. Қолиб тагига фолга ўраймиз ва массани қуямиз. Қолиб ўлчами 20*30см. Қиздирилган духовкада 180 градусда 30 дақиқа давомида пишириб оламиз. Пишган бисквитни тескари қилиб икки уч соат совутамиз. Бисквитни уч қисимга бўлиб оламиз. Юмшоқ бисквит бўлади.
Муздак қаймоқ ва сгушонкани миксерлаймиз. Бисквитни птопитка қиламиз. Икки ош қошиқ сгушонкани 150мл қайноқ сув билан аралаштирамиз ва шу билан пропитка қиламиз. Крем сурамиз, малина терамиз, малина устидан ҳам бир оз крем суртиб иккини қават бисквитини қўйиб уни ҳам пропитка қиламиз. Бисквит устидан малинали конфи суриб чиқамиз. Малинали конфини тайёрлаш трайфл видеосида бор. Конфи устидан крем суртиб бисквит ёпамиз. Бисквит устини ва ёнларини кремлаб ҳоҳишга қараб ясатамиз.
Телеграм каналимизга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEXUtoZ1Bmk...
Повторяем попытку...
Доступные форматы для скачивания:
Скачать видео
-
Информация по загрузке: