TKT халқаро малака сертификатини қандай қўлга киритиш мумкин?
Автор: A.Avloniy nomidagi PMMI
Загружено: 2022-08-11
Просмотров: 6541
Описание:
Халқ таълими вазирлиги, Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги ва Cambridge Assessment ташкилоти ҳамкорлигида “Train The TKT Trainer” курслари ташкил этилди.
Курсларда TKT стратегиялари ва кўникмаларини шакллантириш, инглиз тили ўқитувчилари малакасини ошириш бўйича Республикамизнинг 14 та ҳудуди учун тренерлар тайёрланди.
Бунда халқаро тоифадаги тренер Ms. Ekaterina Redkina тренерлик қилди.
Муваффақиятли тугатган 50 нафар ўқитувчи “The TKT Trainer” сертификатини қўлга киритиб, ҳудудларда TKT топшириш стратегиялари ва кўникмалари бўйича тренинглар олиб боради.
Маълумот учун: ТКТ – бу асосий уч модулдан иборат инглиз тили ўқитувчиларининг педагогик маҳоратини баҳолаш тести бўлиб, биринчи модулда тил ўрганиш ва ўқитишга оид умумий билимлар, иккинчи модулда дарсларни режалаштириш ва тил ўқитишга оид манбалардан самарали фойдаланиш, учинчи модулда ўқиш ва ўқитиш жараёнларни бошқариш стратегияларига оид билимлар текширилади.
Повторяем попытку...
Доступные форматы для скачивания:
Скачать видео
-
Информация по загрузке: