"Русга садоқат – халққа хиёнат" ёхуд Қўқон фожеаси.
Автор: ҚЎҚОНЖОНИМ
Загружено: 2025-06-11
Просмотров: 11586
Описание:
Қўқонжоним архив)ХХ аср 80-йилларининг иккинчи ярми 90-йилларнинг бошларида собиқ СССРда миллатлараро муносабатларнинг кескинлашиши ва унинг оқибатлари:ХХ аср 80-йиллари сўнгида Совет Иттифоқининг Украина, Грузия, Арманистон ва Озарбайжон, Болтиқбўйи республикалари, Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва бошқа жойларида рўй берган миллатлараро можароларнинг бир-бирига ўхшашлиги шундан далолатберадики, бу минтақалардаги можаралар совет миллий сиѐсатида аввалги даврда йўл қўйилган хатолар натижаси бўлиши билан бир қаторда, уларнинг келиб чиқишида Марказнинг бевосита иштироки бор эди. Аҳоли зич жойлашган, ижтимоий-иқтисодий муаммолар кескинлашган минтақаларда миллатлараро низолар атайин келтириб чиқарилди ва шу йўл билан аҳолини мустақилликка эришишдан иборат бўлган асосий мақсад ва интилишлардан чалғитишга ҳаракат қилинди.
Совет раҳбарияти миллий муносабатларда юзага келаётган муаммоларни эътироф этиш ўрнига, уларни яшириш ва “барча миллатлар тенг” деган шиор орқали қалбкиларини пўшайтиришга уринган. Амалда эса рус миллати ва маданияти марказий ўринда бўлиб, бошқа миллатлар ассимиляцияга дучор этилган. Бу "интернационализм" сиёсати халқлар ўртасида ҳақиқий тенглик эмас, балки руслаштиришни кўзда тутарди.
СССР Конституциясида эълон қилинган миллий ҳуқуқлар — шу жумладан, давлат тили, миллий маданият ва таълимга доир ҳуқуқлар — қоғозда қолиб кетган. Рус тили де-факто ҳукмрон тилга айланиб, маҳаллий тиллар ва маданиятлар тажовузга учраган.
Миллий кадрлар сиёсати ҳам сохта кўринишда бўлиб, Москвага садоқатли шахслар маҳаллий элита сифатида шакллантирилган, бу эса халқ ва ҳокимият ўртасида ишончсизликни кучайтирган.
Фарғона водийси мисолида бу сиёсатнинг оқибатлари яққол намоён бўлган: этник мувозанатнинг бузилиши, иқтисодий ночорлик, демографик босим ва миллий маданиятга нисбатан беэътиборлик минтақадаги миллатлараро низоларнинг юзага чиқишига олиб келган.
Москва эса бу муаммоларга юзаки ёндошиб, барчани “буржуа миллатчилари” деб аташ билан чекланган.
Хулоса қилиб айтганда, Совет миллий сиёсати ташқи жиҳатдан тенглик шиорига асосланган бўлса-да, аслида марказлашган руслаштириш ва маданий яккалаштириш сиёсати бўлиб, у халқлар ўртасидаги зиддиятларнинг асосий сабабларидан бирига айланган.
Мустақилликдан сўнг: миллий манфаатлар яна камситилди:
Совет Иттифоқи парчаланганидан сўнг юртимиз расман эркинликка эришган бўлса-да, афсуски, амалда миллий манфаатлар кўп ҳолларда чет эл — хусусан, Россиянинг геосиёсий ва иқтисодий таъсирига бўйсундириб қўйилди. Айрим амалдорлар шахсий манфаатларини миллий манфаатлардан устун қўйиб, стратегик тармоқлар — энергетика, транспорт, металлургия каби соҳаларни ташқи капиталга, айниқса, россиялик олигархлар ва компанияларга сотиб юборилган.Бу жараён ички мустақил сиёсат юритиш имкониятини чеклади, миллий иқтисоднинг ҳал қилувчи соҳалари эса чет эл таъсирига тушиб қолди.
Қорақалпоғистондаги уран захираларидан тортиб, Тошкентнинг электр тармоқларигача бўлган кўплаб ресурслар Россия манфаатларига қаратиб юборилди. Бу жараён халқи ўз юртида бегона манфаатларга хизмат қилаётган ҳолатни яратди.Шу боис, фақат
Совет сиёсати эмас, балки мустақиллик давридаги ҳокимият вакилларининг ҳам хиёнаткорона ва мас’улиятсиз қарорлари танқидий таҳлил қилиниши шарт. Миллий қадрият, иқтисодий мустақиллик ва маданий суверенитет фақат шиор эмас, балки амалий сиёсатда ўз ифодасини топиши лозим.
Катталаримиз айтишганидек "Юртимиз тинч осмонимиз мусаффо бўлсин" 😉👈
Расмий каналга обуна бўлиш 👇https://t.me/Qoqonjonim_uzb
Повторяем попытку...
Доступные форматы для скачивания:
Скачать видео
-
Информация по загрузке: