ycliper

Популярное

Музыка Кино и Анимация Автомобили Животные Спорт Путешествия Игры Юмор

Интересные видео

2025 Сериалы Трейлеры Новости Как сделать Видеоуроки Diy своими руками

Топ запросов

смотреть а4 schoolboy runaway турецкий сериал смотреть мультфильмы эдисон
Скачать

Шавкат Мирзиёев Қашқадарёда: режаланмаган ташриф билан касалхона ва мактабга борди

Автор: UZBEK TV Ru

Загружено: 2023-10-24

Просмотров: 73224

Описание: Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида Қарши шаҳридаги Ойдин маҳалласида бўлиб, аҳоли турмуши, ҳудуддаги ободлик ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик билан яқиндан танишди.

Бу ерда 11 мингга яқин аҳоли яшайди. Ҳудудда иккита мактабгача таълим ташкилоти, битта умумтаълим мактаби мавжуд. Жорий йилда яна учта кўп қаватли уй фойдаланишга топширилди.

Маҳаллада хизмат кўрсатиш соҳаси, тикувчилик ва ҳунармандчилик яхши ривожланган. Хусусан, йигирмага яқин савдо дўкони, сартарошхона, умумий овқатланиш шохобчаси ва бошқа турдаги тадбиркорлик субъектлари фаолият юритмоқда. Уларда маҳаллий аҳоли, хусусан, ёшлар иш билан банд.

Жорий йилда маҳалладаги икки юз нафардан ортиқ ишсиз аҳоли доимий ва мавсумий ишларга жойлаштирилди. Яна қарийб шунча фуқаро “Ишга марҳамат” мономарказлари ва бошқа нодавлат таълим муассасалари орқали ўқитилди. Уларнинг 191 нафари ўзини-ўзи банд қилган шахс сифатида иш бошлаган.

Маҳалла фаоллари Президентга ҳудуддаги ўзгаришлар, одамлар ҳаёти ҳақида сўзлаб берди. Бу ердаги кўп қаватли уйларда илгари тўртта оғир тоифадаги ширкат бўлган. Коммунал хизматларда муаммолар кўп эди. “Ойдин бошқарув сервис компанияси” ташкил этилиб, хизмат сифати яхшиланди.

Мавсум олдидан кўп қаватли уйларда куз-қиш мавсумига зарур чоралар кўрилди. Хусусан, ўнта уйнинг томи, юздан ортиқ йўлаклар таъмирланди, иссиқлик қувурлари изоляция қилинди.

Ҳудуд кўкаламзорлаштирилган. “Яшил макон” лойиҳаси доирасида олти минг тупдан ортиқ мевали ва манзарали кўчатлар ўтқазилган. Кўчалар асфальтланган, ёритгичлар ўрнатилган. Икки километрлик пиёдалар йўлакчаси ташкил этилган.

Қарши шаҳри масъуллари, маҳалла “еттилиги” ҳудудда амалга оширилаётган ишлар ҳақида ахборот берди.

Маълумки, юртимизда барча ижтимоий чора-тадбирлар маҳаллаларда, халқ билан биргаликда ташкил қилинмоқда. Бу тизим босқичма-босқич ривожлантирилиб, энди янада кенг ваколат ва имкониятлар берилмоқда. Маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси ҳамда профилактика инспекторидан иборат тизимга солиқчи ва ижтимоий хизмат ходими ҳам қўшилиб, “маҳалла еттилиги” жорий этилмоқда. Келгуси йилдан “Маҳалла бюджети” тизими тўлиқ жорий қилинади. Бу – ҳар бир маҳалланинг 100 миллион сўмгача маблағи бўлади, дегани. Шунингдек, амалдаги учта платформа – “Онлайн маҳалла”, “Хотин-қизлар”, “Ёшлар портали” ўзаро интеграция қилиниб, ягона тизимда мужассамлаштирилади.

Президентимиз мазкур тизимни самарали ишлатиш, бундай кенг ваколат ва маблағлардан фойдаланиб, маҳалладаги долзарб муаммоларни ҳал қилиш зарурлигини таъкидлади. Аҳолини тадбиркорликка, хотин-қизларни касб-ҳунарларга жалб этиб, даромадини ошириш, ёшлар учун маданий тадбирлар, мусобақалар ташкил этиш муҳимлиги қайд этилди.

Давлатимиз раҳбари маҳалладаги 11-уйда яшовчи Дилшод Набиев хонадонида меҳмон бўлди. Оила бошлиғи хусусий тадбиркор. Турмуш ўртоғи Ҳурриятхон билан икки фарзандни вояга етказмоқда. Улар тадбиркорлик фаолияти, болаларга берилаётган эътибор ва имкониятлар ҳақида сўзлаб берди.

Президент маҳалланинг янги маркази – маҳалла гузари, хизмат кўрсатиш шохобчаларини кўздан кечирди. Шу ерда нуронийлар билан мулоқот бўлди.

Не удается загрузить Youtube-плеер. Проверьте блокировку Youtube в вашей сети.
Повторяем попытку...
Шавкат Мирзиёев Қашқадарёда: режаланмаган ташриф билан касалхона ва мактабга борди

Поделиться в:

Доступные форматы для скачивания:

Скачать видео

  • Информация по загрузке:

Скачать аудио

Похожие видео

Umr so`qmoqlari | Zinoni kasb qilgan kelin [30.11.2023]

Umr so`qmoqlari | Zinoni kasb qilgan kelin [30.11.2023]

Avaz Oxun - Kulgiterapiya nomli konsert dasturi 2022

Avaz Oxun - Kulgiterapiya nomli konsert dasturi 2022

Кутилмаган ташриф: Шавкат Мирзиёев  маҳаллада қандай кутиб олинди?

Кутилмаган ташриф: Шавкат Мирзиёев маҳаллада қандай кутиб олинди?

“BUZISHDAN AVVAL SEN OʻZ BOSHINGNI BUZ”. PREZIDENT VIDEOSELEKTORIDAN VIDEO

“BUZISHDAN AVVAL SEN OʻZ BOSHINGNI BUZ”. PREZIDENT VIDEOSELEKTORIDAN VIDEO

💔 “Қайнона бўлмайди” деб ўйлагандим… аммо қайнопам менга қайнона бўлиб қолди…| Otalar so'zi

💔 “Қайнона бўлмайди” деб ўйлагандим… аммо қайнопам менга қайнона бўлиб қолди…| Otalar so'zi

AQSH Eronga elita bo‘linmasini yubormoqda,  “Tolibon” Pokiston o'rtasida ziddiyat, Hormuz masalasi

AQSH Eronga elita bo‘linmasini yubormoqda, “Tolibon” Pokiston o'rtasida ziddiyat, Hormuz masalasi

Қашқадарёга ташриф: одамларнинг фаровон ҳаётини таъминлаш ва салоҳиятини рўёбга чиқариш

Қашқадарёга ташриф: одамларнинг фаровон ҳаётини таъминлаш ва салоҳиятини рўёбга чиқариш

Ozod SHOU 3-soni (Og'abek Sobirov, Botir Qodirov, Umida, Zokir, Alisher Fayz)

Ozod SHOU 3-soni (Og'abek Sobirov, Botir Qodirov, Umida, Zokir, Alisher Fayz)

💔 Дарду ташвиш келганда ака-ука ва овсинлар оқибати синовдан ўтди…| Hikmat

💔 Дарду ташвиш келганда ака-ука ва овсинлар оқибати синовдан ўтди…| Hikmat

Каримов даври сиёсий каллакесарлиги: Мирзиёев Улуғбекнинг  кесилган ва “топилган” калласи ҳақида

Каримов даври сиёсий каллакесарлиги: Мирзиёев Улуғбекнинг кесилган ва “топилган” калласи ҳақида

😏 Синглисини сўраб келган айёр совчи аёлга хийла ишлатган ака…| Umr so‘qmoqlari

😏 Синглисини сўраб келган айёр совчи аёлга хийла ишлатган ака…| Umr so‘qmoqlari

😢 Қариган отани охирги йўлга кузатган кенжа ўғил… меҳрсиз катта ўғил эса…| Umr so‘qmoqlari

😢 Қариган отани охирги йўлга кузатган кенжа ўғил… меҳрсиз катта ўғил эса…| Umr so‘qmoqlari

'Ассалому алайкум, Президент!' - Мирзиёев АҚШда

'Ассалому алайкум, Президент!' - Мирзиёев АҚШда

Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига келди

Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига келди

"Сиз ахир осмонни олмоқ бўлсангиз, Не учун елкамни тутиб бермайин?"

ЕС отправит военных в Ормузский пролив? | Нидерланды против РФ | Референдум в Казахстане

ЕС отправит военных в Ормузский пролив? | Нидерланды против РФ | Референдум в Казахстане

😢 Касал акасининг ишончидан фойдаланган эрим… кредитни тўламай юрибди…| Otalar so'zi aqlning ko'zi

😢 Касал акасининг ишончидан фойдаланган эрим… кредитни тўламай юрибди…| Otalar so'zi aqlning ko'zi

Prezident Qarshi tumani tibbiyot birlashmasiga qarashli markaziy shifoxonaga bordi

Prezident Qarshi tumani tibbiyot birlashmasiga qarashli markaziy shifoxonaga bordi

Шавкат Мирзиёевнинг Қашқадарё вилоятига ташрифининг иккинчи куни

Шавкат Мирзиёевнинг Қашқадарё вилоятига ташрифининг иккинчи куни

Бухорода «снос» кучайди

Бухорода «снос» кучайди

© 2025 ycliper. Все права защищены.



  • Контакты
  • О нас
  • Политика конфиденциальности



Контакты для правообладателей: [email protected]