«Бу нодир китоблар, қўлёзма манбалар Ахсикент ва Ахсини буюк тамаддун маркази бўлганидан далолат»
Автор: UZBEKISTAN AXSIKENT
Загружено: 2024-04-20
Просмотров: 4166
Описание:
Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Жамшид Хотамов, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази масъул ходими, олим Жўрабек Чўтматов ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Наманган вилояти вакили Мусохон Аббосиддиновлар Ахсикент археология парки таркибидаги Янги Ахси илмий-маърифий, меъморий мажмуасида бўлдилар.
Наманганда Ахсикатий ва Ахсавийлар халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш бугуннинг энг долзарб масалаларидан биридир. Уч мингдан ортиқ нодир қўлёзмалар мавжудлиги, уларни тадқиқ этишни кун тартибига қўймоқда. Бу ерда улкан илм хазинаси мавжуд, - дейди Жўрабек Чўтматов.
Меҳмонлар мажмуа, мавжуд қўлёзмалар, Ахси осори-атиқалар музейи фаолияти билан танишдилар.
Вилоят ҳокими ўринбосари масъулларга қўлёзмаларни сақлаш учун мақбул шароит яратиш бўйича топшириқ берди.
Медиа Департамент
Повторяем попытку...
Доступные форматы для скачивания:
Скачать видео
-
Информация по загрузке: