Уч авлод учрашуви
Автор: Uch ildiz Three Roots Тўлқин Эшбек
Загружено: 2026-02-27
Просмотров: 76
Описание:
Уч авлод учрашуви
Ёш авлод катта авлодга мансуб сиймолардан ибрат олиб улғаяди. Катта ёшдаги инсон шунга яраша етарли даражада ҳаёт тажрибасига эга бўлади. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Журналистика ва ўзбек филологияси факультетида ўтказилган навбатдаги “Уч авлод учрашуви”да бугун 82 баҳорини қарши олаётган таниқли файласуф олим Шодмон Азизов талабаларга ажойиб хотираларини сўзлаб берди.
– Ўтмишни, алалхусус, 1960 йилларни тасаввур эта оласизми,– дейди Журналистика кафедраси доценти, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Тўлқин Эшбек.– Бугунги меҳмонимиз Шодмон Азизов ўша йилларда сиз каби талаба бўлган. 1968 йили мана шу университетимизда ўқитувчилик фаолиятини бошлаб, ҳозирга қадар юзлаб шогирдларини камолга етказган.
“Уч авлод учрашуви” тадбири меҳмони Шодмон Азизов биринчи авлод вакили бўлса, иккинчи авлод вакили Тўлқин Эшбек 1980 йилларда айнан шу даргоҳда таҳсил олгани ҳақида фахр билан сўзлади:
– Биз талабалик давримизда фалсафа илмини Абдулла Аюпов, Шодмон Азизов, Жамила Шермуҳамедова, адабиёт илмини Камолиддинова (исмини эслолмадим), Озод Шарафиддинов, Абдуғафур Расулов, таржимашунослик илмини Ғайбуллоҳ ас Салом, Нажмиддин Комилов, тилшунослик, адабий таҳрир илмини Ирисали Тошалиев, Сайёра Низомиддинова, эстетика илмини Маҳмуджон Нурматов, тарих илмини Раҳбархон Муртазаева, Қобилбек Каримбеков, журналистика илмини Очил Тоғаев, Ориф Саидов, Мухтор Худоқулов, Файзулла Мўминов, Анвар Шомақсудов, Тоҳир Пидаев, Воҳид Абдуллаев, Омонулла Мадаев, Ҳамидулла Акбаров, Абдулла Сайфуддинов, Сайди Умиров, Бойбўта Дўстқораев каби профессор-ўқитувчилар, забардаст олимлардан ўрганганимиз билан фахрланамиз.
Бугунги талабаларимиз Аҳмаджон Мелибоев, Шавкат Миралимов, Ёқутхон Маматова, Дадахон Ёқубов, Маҳлиё Мирсотова, Нуриддин Очилов, Шавкат Ибрагимов, Рамзиддин Абдусатторов, Мирботир Ҳусанов, Тўлқин Эшбек, Равшанжон Омонов, Феруза Абдусагатова, Замира Абдуллаева, Азиза Ҳамроқулова, Шоҳсанам Хидирова каби профессор-ўқитувчилардан журналистика илмини, ижодий маҳоратни ўрганаётган бўлсалар, бир гуруҳ соҳа мутахассисларидан фалсафа, тарих, адабиётшунослик ва бошқа фанлар сирларини пухта ўзлаштирмоқдалар.
Учрашувда талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.
Рухсарой Маҳамметова,
“Уч илдиз” ютуб канали мухбири
2026 йил 25 февраль
Повторяем попытку...
Доступные форматы для скачивания:
Скачать видео
-
Информация по загрузке: