Тушда сув кўрса
Автор: Tushdan Haqiqatgacha
Загружено: 2024-05-15
Просмотров: 27373
Описание:
Нима учун тушга сув киради? Сув тириклик, поклик рамзи сифатида тушда ҳам яхшиликни билдиради. Фақат у тоза, тиниқ,сокин оқаётган сув бўлса. Лойқа сув – чуқур надомат ва қайғуни ифодалайди. Агар тушингизда тиниқ ва таъми ёқимли сувни ичсангиз, демак, ҳаётда сиз тўғри йўлдан бораяпсиз, бахтли яшаб ўтасиз.
Кўпгина таъбирларда сув тошқини нохушлик белгиси деб қаралади. Бу туш ўзи билан ёқимсиз вазиятлар ва мураккаб ҳаётий ҳодисалар кетма-кетлигига олиб келиши мумкин. Лойқа, ифлосланган, чиқинди аралаш сув тошқинида қолиб кетиш оғир касаллик белгиси.
Тушда атрофни сув босганини кўриш – ўнгда ҳам шундай табиат ҳодисаси яқинлашаётганига ишора. Кўп спиртли ичимлик ичадиган киши ҳам тушида сув тошқинларини кўрар экан. Тоза сув тўкинликка, омад, чексиз фароғатга ишора бўлади. Тоза сув ичиш эзгу орзуларингиз рўёбга чиқишидан. Тушда лойқа сув ичиш – синовлар, хасталикларга ишора.
Тоза сувда чўмилиш ишда кўтарилиш ва руҳий барқарорликка эришишдан дарак беради. Лойқа сувда чўмилсангиз, оғир ишларни бажаришингизга тўғри келади. Агар иссиқ сувда сузсангиз – узоқ кутилган таътилга чиқасиз. Совуқ сувда сузиш ҳаётда эҳтиёткорликка ишора бўлади.
Ифлосланган сув оқими – ҳаётда қора кунлар яқинлигини билдиради. Агар сиз лойқа сувга тушиб кетсангизу дарров ундан чиқиб олсангиз, муаммоларингиз ҳал бўлади. Беморларга бундай туш соғайишга ишора.
Тушга тоза, тиниқ кўл кирса ва кўл атрофида яшиллик, дарахтлар бўлмаса, ўйламай босган қадамларингиз туфайли борингизни йўқотишдан эҳтиёт бўлинг. Агар кўл сувида ўз аксингизни кўрсангиз, сизни шодлик ва севимли дўстлар давраси кутади.
Дарё оқими бўйлаб сузиш ҳаётдан қониқиш, ҳеч қандай ўзгаришларга муҳтож эмасликни ифодалайди. Сиз заруратсиз курашга вақт сарфламайсиз, чунки ўзингизни топгансиз ва бу жуда яхши.
Лойқаланган сув кишилар билан муносабатларнинг мураккаблашувига ишора бўлади. Агар бағрикенглик кўрсатиб, сабр қилсангиз, қалбингизни беҳуда озорлардан асрайсиз.
Агар тушда уйингизни сув босганини кўрсангиз, ўнгда янгиликлар кутинг. Улардан бири ҳаётингизни тубдан ўзгартириб юбориши мумкин.
Сувда чўкиш – ўнгда ҳодисалар оқимига қарши туриш, оқибатда ҳатто ҳаётни хавф остига қўйиш мумкинлигига ишора. Сув устидаги гирдобни тушда кўриш – кутилаётган ўзгаришларни қийинчилик билан енгишингизни билдиради.
Лойқа сувга йиқилиш – аччиқ хатоларга йўл қўйишингиз ва бундан жуда афсусланишингизга ҳам ишора бўлади.
Сувда спорт билан шуғулланиш – кутилмаган севгига ишора.
Агар бошингиздан сув тушаётганини кўрсангиз, ҳис-ҳаяжонли муҳаббатга дуч келасиз ва бу бахтли якун топади.
Тушда қудуқдан сув тортиб олган киши ўз қарашларини кўриб чиқиши керак.
Ислом таъбирларида оқаётган тиниқ сув бойлик ва яхши даромад белгиси. Агар бу сув топ-тоза бўлса, барча синов ва қайғулар ортда қолганини билдиради. Яна бундай туш узоқ умр кўришга ишора. Агар тушингизда сув қонга айланиб қолса, бу йирик ҳалокат белгиси бўлиши мумкин. Тоза булоқ сувидан ичиш орзусига етиш ва режаларни амалга оширишга ишора. Сувга тўлдирилган ҳовуз бойлик ва билимга ишора. Агар киши тушида қайноқ сувни ичиб қўйса, нохушликлардан эҳтиёт бўлсин. Тузли сув ичиш камбағалликка, сариқ рангдаги сув касалликка.
Повторяем попытку...
Доступные форматы для скачивания:
Скачать видео
-
Информация по загрузке: