ycliper

Популярное

Музыка Кино и Анимация Автомобили Животные Спорт Путешествия Игры Юмор

Интересные видео

2025 Сериалы Трейлеры Новости Как сделать Видеоуроки Diy своими руками

Топ запросов

смотреть а4 schoolboy runaway турецкий сериал смотреть мультфильмы эдисон
Скачать

📚 Президент таълимда тарихий ислоҳотларни эълон қилди – ўқитувчи ва ўқувчиларни нима кутяпти?

Автор: UZBEK TV Ru

Загружено: 2025-09-09

Просмотров: 3746

Описание: Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 9 сентябрь куни мактабгача таълим ва мактаб таълими соҳасидаги ислоҳотлар ижроси ҳамда келгусидаги устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Мамлакат келажаги, иқтисодиёт ривожи, аввало, билимли авлодга боғлиқ. Шу мақсадда юртимизда боғча ва мактаблар қуриш, замонавий ўқув дастурларини қўллаш, таълим сифатини ошириш бўйича кўп ишлар қилинмоқда.

Ўқитувчиларнинг ойлик маошига 10 дан ортиқ устамалар жорий қилинди. Бугун ўз устида ишлаган 60 мингдан ортиқ педагог 10-12 миллион сўм маош оляпти. Янги баҳолаш тизими бўйича ижобий натижа кўрсатган 300 та мактабнинг бутун жамоаси 40 фоизгача устама олмоқда. Шу ойдан мактаб директорлари, боғча мудиралари ва уларнинг ўринбосарлари ойлиги ҳам 10 миллион сўмдан ошди.

Йил бошидан буён халқаро фан олимпиадаларида юртимиз ўғил-қизлари 195 та медални қўлга киритган. Хорижий тил эгалари жалб қилинган мингдан зиёд мактабда тил бўйича сертификат олган ўқувчилар сони бир йилда 2,5 баробар кўпайган.

Йиғилишда соҳадаги ислоҳотларни давом эттириб, таълимнинг барча йўналишларида катта ўзгариш қилиш зарурлиги таъкидланди.

Бу йил мактабгача таълимда ўринлар сонини 182 мингтага кўпайтириш режалаштирилган. Уларнинг 82 мингтаси янги боғчалар ҳиссасига тўғри келади. Қолган 100 минг ўрин эски боғчаларни таъмирлаш орқали ҳамда хусусий сектор иштирокида ташкил этилади.

Бунинг учун мактабгача таълим қамрови 80 фоиздан паст бўлган туман ва шаҳарларда бўш ерлар аукционга чиқарилади. Уларда давлат-хусусий шериклик асосида боғчалар қуриш бўйича уч йиллик дастур ишлаб чиқилади. Бундай муассасаларга субсидия бериш, тарбиячилар маошини қисман қоплаш тартиби жорий қилинади.

Янги бино, шароит билан бирга боғча ходимларининг салоҳияти ҳам шунга яраша юқори бўлиши керак. Ёз мавсумида 118 минг нафар тарбиячининг малакаси оширилди. Лекин бу ҳали кам. Давлат боғчаларидаги тарбиячиларнинг 38 фоизи, хусусийларида эса 24 фоизи олий маълумотли.

Шу боис, янги ўқув йилидан ўрта махсус маълумотли тарбиячилар учун 5 кун ишлаб, 1 кун ўқийдиган бакалавр таълим шакли жорий қилинади. Бу орқали боғчаларга ҳар йили қарийб 10 минг олий маълумотли мутахассис кириб келади.

Келаси йили ҳар бир вилоятда боғча тарбиячиларининг педагогик маҳоратини оширишга методик кўмаклашувчи “Янги авлод” боғчалари барпо қилинади.

Йиғилишда мактаб таълимидаги шароит билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.

Сўнгги уч йилда иқтидорли ўқувчилар учун 201 та ихтисослашган мактаб ташкил қилинган. Лекин 12 тасида қурилиш-таъмирлаш ишлари ҳали якунланмаган.

Олис ҳудудлардаги 74 минг ўқувчи мактабга 5-7 километрдан қатнаяпти. Қашқадарё ва Сурхондарёдаги 100 та мактабга бепул автобус қўйилган. Бу зарурат бошқа вилоятларда ҳам илгари сурилмоқда.

Ўтган йилдан бошлаб 1-синфларда информатика дарс соатлари йўлга қўйилди. Кейинги ўқув йилидан юқори синфларга сунъий интеллект бўйича дарслар киритилади. Бунинг учун 2 мингта синф хонаси компьютер ва интерактив доскалар билан таъминланиши айтилди.

Иқтидорли ёшларга шароит яратиш учун вилоятларда ахборот технологияларига ихтисослашган Ал-Хоразмий, муҳандислик бўйича Мирзо Улуғбек, табиий фанлар йўналишида Ибн Сино мактаблари филиаллари ташкил этилади. Улар ҳудудлардаги техника олий ўқув юртларига бириктирилади. Яхши натижага эришган битирувчилар уларнинг 2-курсига қабул қилинади.

Кейинги йил мактаб ўқувчилари ўртасида энг нуфузли 2 та – халқаро кимё ва информатика олимпиадалари илк бор Ўзбекистонда бўлиб ўтади.

Мутасаддиларга шу борадаги вазифалар бўйича кўрсатмалар берилди.

Йиғилишда ёшлар тарбияси ва бандлиги масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Қайд этилганидек, энди ёш тоифалари бўйича миллий тарбия модели яратилади. Бу орқали болалар замонавий компетенцияга эга мутахассис, миллий қадриятларга содиқ инсон бўлиб тарбияланади.

Болалар контентини ривожлантириш маркази, Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти томонидан ҳафталик мавзуларидан келиб чиқиб, қизиқарли видеороликлар яратилади. Улар “Миллий тарбия” платформасига жойлаштириб борилади.

Ёшларнинг қобилиятини юзага чиқариш, уларни ҳар томонлама шакллантиришда мактабдан ташқари таълим ва спортнинг аҳамияти катта. Шу боис, ушбу тизимни янги босқичга олиб чиқиш, ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш бўйича Президент қарори имзоланди.

Унга кўра, жойлардаги 219 та “Баркамол авлод” мактаби, “Ёшлик” спорт жамияти, Ўқувчи ёшлар маркази ва Ўзбекистон болалар ташкилоти негизида республика, ҳудуд ва туманларда “Келажак” марказлари ташкил этилади. Мазкур марказлар мактаблар билан узвийликни жонлантириб, ўқувчиларни муҳандислик, илм-фан, маданият, санъат, китобхонлик, спорт ва экология йўналишлари бўйича тўгаракларга жалб қилади.

Не удается загрузить Youtube-плеер. Проверьте блокировку Youtube в вашей сети.
Повторяем попытку...
📚 Президент таълимда тарихий ислоҳотларни эълон қилди – ўқитувчи ва ўқувчиларни нима кутяпти?

Поделиться в:

Доступные форматы для скачивания:

Скачать видео

  • Информация по загрузке:

Скачать аудио

Похожие видео

Eron qasos oladi — Mojtaba Xomanaiy, Netanyaxu Eron oliy rahnamosini o‘ldirish bilan tahdid qildi

Eron qasos oladi — Mojtaba Xomanaiy, Netanyaxu Eron oliy rahnamosini o‘ldirish bilan tahdid qildi

Mexanik kelin (o'zbek kino) Механик келин (ўзбек кино)

Mexanik kelin (o'zbek kino) Механик келин (ўзбек кино)

🖤 Мен айтган қизга уйланади… ёлғиз ўғлимни эр кўрган жувонга бермайман…| Umr so‘qmoqlari

🖤 Мен айтган қизга уйланади… ёлғиз ўғлимни эр кўрган жувонга бермайман…| Umr so‘qmoqlari

Зокир Очилдиев - Эр хотин уруши | Zokir Ochildiyev - Er xotin urushi doka ro'mol qurushi

Зокир Очилдиев - Эр хотин уруши | Zokir Ochildiyev - Er xotin urushi doka ro'mol qurushi

😏 Синглисини сўраб келган айёр совчи аёлга хийла ишлатган ака…| Umr so‘qmoqlari

😏 Синглисини сўраб келган айёр совчи аёлга хийла ишлатган ака…| Umr so‘qmoqlari

“Чимилдиқда бошқа эркакни кўрдим...

“Чимилдиқда бошқа эркакни кўрдим..." Baxtlimiz

ILK UCHRASHUV 28-SON O'TKIR SHODMONOV CHIMILDIQQA HAM ENASI BILAN KIRADI

ILK UCHRASHUV 28-SON O'TKIR SHODMONOV CHIMILDIQQA HAM ENASI BILAN KIRADI

😔 Қизим камбағал йигитни танлади… ялангоёқ куёв… | Hikmatli dunyo

😔 Қизим камбағал йигитни танлади… ялангоёқ куёв… | Hikmatli dunyo

💔 Онасини хор қилган фарзанд барака топмайди…| Otalar so'zi aqlning ko'zi

💔 Онасини хор қилган фарзанд барака топмайди…| Otalar so'zi aqlning ko'zi

НОҚОНУНИЙ ТОПШИРИҚБЕРГАН ПРОКУРОР КАМЕРАДАН ҚОЧИБ КЕТДИ

НОҚОНУНИЙ ТОПШИРИҚБЕРГАН ПРОКУРОР КАМЕРАДАН ҚОЧИБ КЕТДИ

💔 «Севган қизни олиб бермаган онам… бошқа қиз топиб берди» | Otalar so'zi-aqlning ko'zi

💔 «Севган қизни олиб бермаган онам… бошқа қиз топиб берди» | Otalar so'zi-aqlning ko'zi

😱 Тўйдан олдин бой куёвни қўлга олмоқчи бўлган айёр келин ва унинг онаси…| Umr so‘qmoqlari

😱 Тўйдан олдин бой куёвни қўлга олмоқчи бўлган айёр келин ва унинг онаси…| Umr so‘qmoqlari

РОССИЯ ЭРОНГА ЁРДАМНИ БОШЛАДИ---ЭРОН БАЗАЛАРИ НИШОНГА ОЛДИ

РОССИЯ ЭРОНГА ЁРДАМНИ БОШЛАДИ---ЭРОН БАЗАЛАРИ НИШОНГА ОЛДИ

Yana qaroqchilik. Hokimlar va IIB klasterlarga sotilganmi?

Yana qaroqchilik. Hokimlar va IIB klasterlarga sotilganmi?

OZODNEWS: Rossiya muhojirlar uyiga jo‘natadigan pul hajmini cheklamoqchi | Ukrainaga bosqin

OZODNEWS: Rossiya muhojirlar uyiga jo‘natadigan pul hajmini cheklamoqchi | Ukrainaga bosqin

💔 Укаларим деб турмушга чиқмадим… уларни катта қилдим… энди ёлғизман…| Otalar so'zi aqlning ko'zi

💔 Укаларим деб турмушга чиқмадим… уларни катта қилдим… энди ёлғизман…| Otalar so'zi aqlning ko'zi

«Золим холам 😡 совчиларни уйга киритмаяпти… 🚪💔 Биз ҳам холамдек якка ўтишимиз керак экан… 🥀»

«Золим холам 😡 совчиларни уйга киритмаяпти… 🚪💔 Биз ҳам холамдек якка ўтишимиз керак экан… 🥀»

ЖАПАРОВ ЖЕСТКО КЫЛДЫ! ЭЧ КИМ КҮТПӨГӨН БОЛЧУ! ТАШИЕВ СУРАКТА

ЖАПАРОВ ЖЕСТКО КЫЛДЫ! ЭЧ КИМ КҮТПӨГӨН БОЛЧУ! ТАШИЕВ СУРАКТА

😢 Тўйдан кейин куёв тунлари ишда… келин ёлғиз уйда қўрқувдан касал бўлди…|Otalar so'zi aqlning ko'zi

😢 Тўйдан кейин куёв тунлари ишда… келин ёлғиз уйда қўрқувдан касал бўлди…|Otalar so'zi aqlning ko'zi

Зулушев мандатын тапшырды, Ташиев сурак берди | Жаңылыктар | 13.03.2026

Зулушев мандатын тапшырды, Ташиев сурак берди | Жаңылыктар | 13.03.2026

© 2025 ycliper. Все права защищены.



  • Контакты
  • О нас
  • Политика конфиденциальности



Контакты для правообладателей: [email protected]