Иш вақтида "бошлиқ дачасини қураëтган" ишчи бетон девор тагида қолиб ўлди
Автор: Ozodlik Radiosi
Загружено: 2019-10-26
Просмотров: 15230
Описание:
"Ҳудудгаз Андижон" МЧЖга қарашли Қорасув шаҳар газ таъминоти бўлими ходими, 58 яшар Мадаминжон Исроилов 21 октябрь куни бахтсиз ҳодиса оқибатида оламдан ўтди.
"Худудгаз Андижон" МЧЖ Ходимлар бўлими мулозимига кўра¸ Исроилов Қорасув шаҳар газ таъминоти бўлимида қоровул бўлиб ишлаган ва 21 октябрь куни оламдан ўтган пайтда ўз иш жойидан 20 км узоқликдаги Хонобод шаҳрида бўлган. Мулозимнинг айтишича, марҳум "Ҳудудгаз Андижон" МЧЖ раҳбарининг дала ҳовлиси қурилишида ишлаган.
Озодлик "Ҳудудгаз Андижон" МЧЖ раҳбари Даврон Салоҳиддиновнинг ўзи билан боғлана олмади. Ўзини Салоҳиддиновнинг ёрдамчиси деб таништирган шахс саволларни эшитди, лекин жавоб бермади.
Андижон вилояти ИИБ ходимининг Озодликка билдиришича, воқеа юзасидан терговгача суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мадаминжон Исроилов билан бирга ишлаган ҳамкасбининг Озодликкка айтишича¸ марҳум дала ҳовли қурилишида ишлаëтган пайтда унинг устига бетон девор ағдарилган.
Шлакоблокдан тикланган девор ёнидаги саҳнни тозалаëтган пайтда девор Мадаминжон аканинг устига ағдарилди. Пешиндан кейин эди. Акани машинага солиб шаҳарнинг шошилинчига (Шошилинч тиббий ёрдам касалхонаси - таҳр.) обордик. Аҳволи оғир деб олмади. Кейин вилоят шошилинчига обордик¸ ўша ерда жони узилди.
Повторяем попытку...
Доступные форматы для скачивания:
Скачать видео
-
Информация по загрузке: