Жиззах: Амир Темур дарвозаси
Автор: Qalam
Загружено: 2018-12-24
Просмотров: 17576
Описание:
ЖИЗЗАХ: АМИР ТЕМУР ДАРВОЗАСИ
Муҳтарам маҳалладошимиз Фарҳоджон шу кунларда жонажон ватанимизда бўлиб қайтди. Ватандан қуруқ қўл билан қайтиш ярашмаслигини яхши билган маҳалладошимиз Сиз азизларга деб бир қанча видео-лавҳалар ҳозирлаб қайтди. Қуйида шу лавҳаларнинг биринчиси.
Лавҳада Жиззахдан ўтган ҳар бир йўловчи кўзи тушадиган Амир Темур дарвозаси ва ғори. Бу ердаги қояларда турли алифболарда ёзилган қадимий ёзувлар мавжуд бўлиб, бу дара ва тоғ оралиғи тўғрисида халқ орасида кўплаб ривоятлар юради.
Фарҳоджон шулардан бири билан сизларни таништиради.
Муҳтарам ўқувчи,
Сиз ҳам ўз видео-лавҳаларингизни "Қалам" маҳалласида улашишингиз мумкин. Зотан, маҳалламиз айнан маҳалладошларнинг мана шундай индивидуал ҳиссалари билан шаклланади ва қатнашувчилар орасида ўзаро фойдали ҳамкорликни таъминлайди.
Демак, Сиздан ҳам лавҳа кутиб қоламиз. Истасангиз, ўзингиз видео лавҳада умуман кўринмасдан, ёндан овоз билан ҳам шарҳлашингиз мумкин.
Лавҳа муаллифи: Фарҳоджон
Фарход Маматкулов
Лавҳани нашрга ҳозирловчи: Муҳиддин Қудрат ўғли
Muhiddin Shirinov
t.me/qalam_biz
www.qalam.biz
fb.com/qalam.biz
fb.com/groups/qalam.biz
/ qalam_biz
Повторяем попытку...
Доступные форматы для скачивания:
Скачать видео
-
Информация по загрузке: