Ўзбек қория | Бақара сураси (1-16), Қуръон қироат | Surah Baqara, Quran recitation
Автор: Bintu Muxtor Aliy
Загружено: 2022-08-11
Просмотров: 26007
Описание:
БАҚАРА СУРАСИ (1-16)
Мадинада нозил бўлган. 286 оятдан иборат.
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи ила бошлайман.
1.Алиф. Лаам. Мийм.
2.Бу китобда шак-шубҳа йўқ, у тақводорларга ҳидоятдир.
3.(Улар) ғайбга иймон келтирурлар, намозни тўкис ўқирлар ва Биз уларга берган ризқдан нафақа қилурлар.
4.Ва сенга ва сендан олдин нозил қилинган нарсага иймон келтирарлар ва охиратга аниқ ишонарлар.
5.Ана ўшалар Роббиларидан бўлган ҳидоятдадирлар ва ана ўшалар, ўшаларгина нажот топгучилардир.
6.Албатта, куфр келтирганларга қўрқитасанми, қўрқитмайсанми - барибир, иймон келтирмаслар.
7.Аллоҳ уларнинг қалблари қулоқларини муҳрлаб қўйган ва кўзларида парда бор. Ва уларга улкан азоб бордир.
8.Ва одамлардан, Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирдик, дейдиганлари бор. Ҳолбуки, улар мўмин эмаслар.
9.Аллоҳни ва иймон келтирганларни алдамоқчи бўларлар. Ҳолбуки, сезмасдан ўзларини алдарлар.
10.Қалбларида касал бор. Аллоҳ касалларини зиёда қилди. Ва ёлғон гапирганлари учун уларга аламли азоб бор.
11.Ва агар уларга, Ер юзида фасод қилманг, дейилса, биз фақат ислоҳ қилувчилармиз, дерлар.
12.Огоҳ бўлинг, улар фақат улар фасодчилардир, лекин сезмаслар.
13.Ва агар уларга, одамлар иймон келтирганидек, иймон келтиринглар, дейилса, «Эсипастлар иймон келтирганидек иймон келтирамизми?» дерлар. Огоҳ бўлинг, улар фақат улар эсипастлардир ва лекин ўзлари билмасмар!
14.Улар иймон келтирганларни учратсалар, иймон келтирдик, дерлар, шайтонлари билан холи қолганда эса биз сизлар биланмиз, фақат истеҳзо қиляпмиз, ҳолос дерлар.
15.Аллоҳ уларни истеҳзо қиладир ва туғёнларида довдирашларига қўйиб берадир.
16.Ана ўшалар залолатни ҳидоятга сотиб олганлардир. Ва тижоратлари фойда келтирмади ҳамда ҳидоят топганлардан бўлмадилар.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Тафсири Ҳилол
Повторяем попытку...
Доступные форматы для скачивания:
Скачать видео
-
Информация по загрузке: