Мушак заифлашиши-саркопения
Автор: Aslidachi
Загружено: 2026-02-06
Просмотров: 3441
Описание:
📌Подкаст тавсифи
Ушбу подкаст эпизодида суяк ва мушак тизими патологияларида муҳим аҳамиятга эга бўлган витамин D, коллаген оксили ҳамда мушак заифлашиши — саркопения масалалари илмий ва клиник нуқтаи назардан чуқур таҳлил қилинади.
💬 Суҳбат давомида суяк минерал зичлигининг пасайиши, мушак массаси ва кучининг камайиши ортида ётувчи асосий биологик механизмлар, гормонал ва метаболик омиллар муҳокама қилинади. Витамин D етишмовчилиги ва коллаген синтези бузилиши қандай қилиб ҳаракат функцияси чекланиши, оғриқ синдромлари ва ҳаёт сифати пасайишига олиб келиши тушунтириб берилади.
-Эпизодда қуйидаги муҳим жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилган:
-Витамин D нинг суяк-мушак тизимидаги физиологик ва патофизиологик роли
-Коллаген оксилининг суяк ва боғлам тўқималар мустаҳкамлигидаги аҳамияти
-Саркопениянинг ривожланиш механизмлари ва хавф омиллари
-Ёшга боғлиқ ва иккилламчи саркопения фарқлари
-Эрта диагностика, профилактика ва комплекс ёндашув принциплари
-Ушбу Подкаст тиббиёт ходимлари, реабилитологлар, спорт мутахассислари ҳамда суяк ва мушак саломатлигини илмий асосда сақлашни истаган барча тингловчилар учун мўлжалланган.
🎧 Подкастни охиригача тингланг ва суяк ҳамда мушак саломатлигини сақлашда йўл қўяётган хатоларингизни билиб олинг.
📌 Агар мавзу сиз учун долзарб бўлса — подкастга обуна бўлинг, эпизодни яқинларингиз билан улашинг.
💬 Саволларингиз ёки клиник ҳолатлар бўйича фикр қолдиринг — кейинги эпизодларда айнан шу саволларга жавоб берамиз.
Повторяем попытку...
Доступные форматы для скачивания:
Скачать видео
-
Информация по загрузке: