Ёш шоира Ўғилой Алиқулованинг пурмаъно шеъри барчани мафтун этди
Автор: Uch ildiz Three Roots Тўлқин Эшбек
Загружено: 2026-02-19
Просмотров: 509
Описание:
Талаба шоираларнинг шеърий гулдастаси
Талабаликда қўлга тутилган қалам ҳар бир ёш истеъдод соҳибини етук зиёли, олим, таниқли шоир ё адиб қилиб камолга етказади. Улар билан ўтказиладиган ижодий учрашувлар ёш қаламкашлар учун ўзига хос маҳорат мактаби бўлиб хизмат қилади. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Журналистика ва ўзбек филологияси факультети талабалари истиқомат қилётган 4-талабалар турар-жойида ўтказилган навбатдаги ижодий учрашувда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли шоир Шаҳриддин Умиров иштирок этиб, ўзининг дилтортар шеърларидан ўқиб берди. Талабалар ижод жараёни ҳақида ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар олдилар.
– Биз мана шу даргоҳда таҳсил олган 1980-1985 йилларда Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов, Пиримқул Қодиров, Оқилжон Ҳусанов, Ўткир Ҳошимов, Худойберди Тўхтабоев, Хуршид Дўстмуҳаммад, Муҳаммад Али, Хайриддин Султон, Хуршид Даврон, Эркин Аъзам, Ҳалима Худойбердиева, Ойдин Ҳожиева, Шарифа Салимова каби севимли ёзувчи-шоирларимизнинг суҳбатларидан олам-олам завқ олардик,– деди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, адиб ва шоир Тўлқин Эшбек.– Шу азиз Устозларнинг этагидан тутиб адабиёт бўстонида ўзимизга яраша ўрнимизни топдик.
Ижодий учрашувда Ўғилой Алиқулова, Жозиба Жононова, Рухшона Умаралиева, Севинчой Аллаберганова, Дурдона Убайдуллаева, Ҳалима Иброҳимова, Нигора Зикриёева каби ёш истеъдод соҳибалари, иқтидорли талабалар ҳам ўзларининг ранг-баранг шеърларидан ўқиб бердилар.
Ижодий учрашувда шоир Тўлқин Эшбек ёш шоираларга ўзининг янги чоп этилган “Ватан, миллат, халқ учун” деб номланган шеърий тўпламидан совға қилган бўлса, шоир Шаҳриддин Умиров шахсий кутубхонасидан 10 дан ортиқ китобларидан улашди.
Рухсорой Маҳамметова,
uch ildiz ютуб канали муҳаррири
2026 йил 18 февраль
Повторяем попытку...
Доступные форматы для скачивания:
Скачать видео
-
Информация по загрузке: