Россия: Муслималар нега ҳимояга муҳтож? - BBC Uzbek
Автор: BBC News Uzbek
Загружено: 2019-08-28
Просмотров: 10834
Описание:
Россия: Муслималар нега ҳимояга муҳтож? – шу кунларда пойтахт Москвадаги Мусулмонларга психологик ёрдам кўрсатиш ассоциацияси ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларидан бўлаётган мурожаатларга эътибор қаратди.
Россиядаги мусулмонларнинг сони турли манбаларда 10 миллиондан 25 миллионгача, деб нисбат берилса, уларнинг салмоқли қисмини айнан Марказий осиёлик меҳнат муҳожирлари ташкил этишади.
Россиядаги биргина Ўзбекистонлик хотин-қиз мигрантлар сонларининг ўзи ярим миллиондан ортиши тахмин қилинади.
Муҳожирлардан бизга бўлаётган мурожаатлар умумий ҳисобда 3-5 фоизни ташкил қилади. Улар руҳий сиқилишлар, оилавий муаммолар, ота-она ва болалар орасидаги муносабатларда, шунингдек, бегона юртда дуч келинаётган маълум бир мураккаб вазиятларда маслаҳатлар сўрашади. Масалан, яқинда оиладаги зўравонлик мавзуси кўтарилди. Бу ҳам жамиятимизнинг долзарб муаммоларидан бири саналади, - дейди Би-би-си Ўзбек хизмати билан суҳбатда Мусулмонларга психологик ёрдам кўрсатиш ассоциацияси раҳбари Ольга Павлова.
Суҳбатни Москвадаги мухбиримиз Соҳиба Ҳаёт уюштирган.
Бир кўринг-чи. Агар, ҳозир Россияда меҳнат муҳожирлигида бўлсангиз, сиз қандай вазиятдасиз? Ёрдам сўраб, шу каби ассоциация ёки марказларга ҳеч мурожаат қилган ҳолларингиз бўлганми?
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek
Повторяем попытку...
Доступные форматы для скачивания:
Скачать видео
-
Информация по загрузке: