qasr namozi qanday o'qiladi || qasr namozi qanday niyat qilinadi || қаср намози қандай ўқилади
Автор: Muallimi Soniy
Загружено: 2024-10-05
Просмотров: 205605
Описание:
qasr namozi qanday o'qiladi , qasr namozi sunat o'qiladimi , qasr namozi qanday niyat qilinadi , qasr namozi qazosi qanday o'qiladi , qasr namozi haqida , qasr namozi qanday o'qiladi abdulloh domla , qasr namozi haqida abdulloh domla , qasr namozi niyati qanday qilinadi , qasr namozi niyati , qasr namozi qancha masofadan boshlash , qasr namozi oqish tartibi , qasr namozi masofasi qancha , qasr namozi bomdod , qasr namozi niyat qilish , намози қаср мусофир , қаср намози қандай ўқилади
00:00 : Kirish (qasr namozi haqida) || Кириш (қаср намози ҳақида)
00:16 : qasr namozi qanday o'qiladi || қаср намози қандай ўқилади
00:28 : Bomdod namozi qasr qilib o'qish || Бомдод намози қаср қилиб ўқиш
01:08 : qasr namozi qanday niyat qilinadi (bomdod namozi uchun) || қаср намози қандай ният қилинади (бомдод намози учун)
02:09 : peshin namozi qasr qilib o'qish || пешин намози қаср қилиб ўқиш
02:55 : qasr namozi qanday niyat qilinadi (peshin namozi uchun) || қаср намози қандай ният қилинади (пешин намози учун)
05:29 : qasr namozi sunnat o'qiladimi || қаср намози суннат ўқиладими
05:39 : asr namozi qasr qilib o'qish || аср намози қаср қилиб ўқиш
06:07 : qasr namozi qanday niyat qilinadi (asr namozi uchun) || қаср намози қандай ният қилинади (аср намози учун)
08:09 : shom namozi qasr qilib o'qish || шом намози қаср қилиб ўқиш || қаср намози қандай ният қилинади (шом намози учун)
08:30 : qasr namozi qanday niyat qilinadi (shom namozi uchun) || хуфтон намози қаср қилиб ўқиш
09:21 : xufton namozi qasr qilib o'qish || хуфтон намози қаср қилиб ўқиш
09:43 : qasr namozi qanday niyat qilinadi (xufton namozi uchun) || қаср намози қандай ният қилинади (хуфтон намози учун)
10:46 : Umimiy xulosa || Умимий хулоса
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
ҚАСР НАМОЗИ ВА УНИНГ МАСОФАСИ
Аллоҳ таоло: «Қачонки Ер юзида сафар қилсангиз, сизларга намозни қаср қилишингизда гуноҳ йўқдир», деган (Нисо: 101).
Шарҳ: Ушбу ояти карима ила Аллоҳ таоло сафарда намозни қаср қилиб, тўрт ракъатли фарз намозларни икки ракъат қилиб, ўқишни шариатга киритган. Чунки сафарнинг ўзига яраша қийинчиликлари ва машаққатлари бўлади. Сафардаги кишиларга ўшаларни енгиллаштириш учун Аллоҳ таоло меҳрибонлик қилиб тўрт ракъатли намозларнинг ярмини қисқартириб енгиллик бер-ган.
Бу Аллоҳ таолонинг дини Ислом осонлик дини эканини кўрсатади. Шу билан бир вақтда намознинг нақадар аҳамиятли ибодат эканини ҳам кўрсатади. Аллоҳ таоло сафарга алоҳида ен-гил намоз жорий қилиши шунга далил бўлмаса нимага далил бўлар эди.
Қуръони Каримда келган бу умумий ҳукмни ушбу фаслдаги ва шунга ўхшаш бошқа ҳадиси шарифлар муфассал баён қилади.
Яъло ибн Умайя розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Мен Умар ибн Хаттобга: «Сизларга намозни қаср қилишда гуноҳ йўқдир. Агар куфр келтирганлар сизга фитна қилишидан қўрқсангиз», дейилган. Батаҳқиқ, одамлар эмин бўлдилар?!» дедим.
«Мен ҳам сен ажабланган нарсадан ажабланиб, у ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрадим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бу Аллоҳ таоло сизга қилган бир садақадир. Бас, Унинг садақасини қабул қилинг», дедилар», деди»..
Шарҳ: Яъло ибн Умайя розияллоҳу анҳунинг саволларида Аллоҳ таоло ояти каримада мўминларга агар кофирларнинг фит-насидан қўрқсангиз, намозни қаср қилиб ўқинг, деган. Нима учун ҳозир қўрқинч, хавф бўлмаса ҳам сафарда намозни қаср ўқиймиз, деган маъно бор.
Бу саволга тутилган Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ҳам, бир вақтлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни худди шундай саволга тутган эканлар. Шунинг учун, у кишига Яъло ибн Умайя розияллоҳу анҳунинг саволига жавоб бериш қийин бўлмади. Саволга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам-нинг жавобларини такрорлаш билан жавоб бердилар:
«Бу Аллоҳ таоло сизга қилган бир садақадир. Бас, Унинг садақасини қабул қилинг».
Яъни, сафарда намозни қаср ўқишлик Аллоҳнинг мўмин-мусулмонларга қилган садақасидир. Аллоҳнинг садақасини хавф вақтида ҳам, омонлик вақтида ҳам қабул қилинглар.
Демак, бу ҳукм Аллоҳ томонидан бандаларга фазлу карам кўрсатилиб, худди садақадек, қўшимча ёрдам сифатида жорий қилган. Аслида қаср қилиш бўлмаса ҳам бўлаверар эди.
Шунинг учун ҳам Аллоҳнинг бу садақасини қабул қилиб са-фарда намоз қаср ўқилади.
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Мадинадан Маккага чиқдик. У зот Мадинага қайтгунимизча икки ракь-атдан намоз ўқиган эдилар», деди. Мен: «Маккада бир муддат турган эдингларми?» дедим.
«Ўн кун турган эдик», деди у».
ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Сафарда ўз ватанидан чиққанидан бошлаб унга қайтиб келгунча намозни қаср ўқиш кераклиги.
2. Бир жойга бориб ўн кун турса ҳам намозни қаср қилиб ўқиш керак.
3. Бир киши яшаётган жойидан, ўзининг эски ватанига борса ҳам намозни қаср ўқиши. Чунки Маккаи Мукаррама Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ва У зот билан бирга ўша сафарда бирга борган муҳожир саҳобалар учун эски ватан саналар эди.
4. Намозни қаср қилганда икки ракъат ўқилиши.
Повторяем попытку...
Доступные форматы для скачивания:
Скачать видео
-
Информация по загрузке: