ASHURO KUNI. Siz qanday tayyorgarlik ko'rdingiz?
Автор: Muslim Holdarov
Загружено: 2025-07-05
Просмотров: 2614
Описание:
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Ашуро кунида аҳли-аёлига кенглик қилса, Аллоҳ таоло унга йилнинг қолганини кенг қилади», дедилар». Имом Байҳақий «Шуабул-иймон» китобида ривоят қилган.
«Кашфул хофаа» китобида шундай дейилган: Имом Ҳофиз Суютий раҳматуллоҳи алайҳ «ад-Дурарул-мунтасир» китобида бу ҳадисни саҳиҳ собит бўлган, деган. Имом Байҳақий «Шуабул-иймон» китобида Абу Саид Худрий, Абу Ҳурайра, Абдуллоҳ ибн Масъуд ва Жобир розияллоҳу анҳумлардан заиф санадлар билан ривоят қилган. Булар бир бирига қўшиладиган бўлса, қувватланади.
«Кенгчилик қилиш» ҳадисини ишончли ровийлар ривоят қилишган. Ҳа, кенгчилик қилиш ҳадиси худди Ҳофиз Суютий айтганларидек, саҳиҳ собит бўлган. (Ҳошияту ибн Обидийн, 3-жилд, 457-бет).
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Ашуро куни аҳли-аёлига нафақада кенгчилик қилса, Аллоҳ унга йилнинг қолганини кенг қилади», дедилар. Имом Розийн ривоят қилган.
Суфён айтди: «Биз буни тажриба қилиб кўрдик ва ана шундай бўлишини топдик». Суфёндан мурод Суфён Саврийдир. Чунки муҳаддислар истилоҳида Суфён мутлақ айтилса, Суфён Саврий назарда тутилган бўлади. Имом Байҳақий ҳам «Шуабул-иймон»да Абдуллоҳ ибн Масъуд, Абу Ҳурайра, Абу Саид ва Жобир розияллоҳу анҳумлардан ривоят қилган. Байҳақий ўзи ривоят қилган ҳадисни заиф санаган.
Повторяем попытку...
Доступные форматы для скачивания:
Скачать видео
-
Информация по загрузке: