Президентимиз Қашқадарё вилояти ривожига доир муҳим йиғилиш ўтказди
Автор: Qashqadaryo viloyati hokimligi
Загружено: 2026-03-11
Просмотров: 9869
Описание:
Президент: Қашқадарё ўзининг катта ҳудуди, бой табиий ресурслари, ривожланган саноати, меҳнаткаш ва тадбиркор халқи билан улкан салоҳиятга эга
Хабар берилганидек (https://president.uz/uz/lists/view/9005), кеча Президентимиз Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятида ислоҳотлар натижадорлиги ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказди.
Таъкидланишича, Ўтган йили ялпи ҳудудий маҳсулотда 6,8 фоиз, саноатда 7,2 фоиз, хизматлар соҳасида 13,6 фоиз, қишлоқ хўжалигида 4,3 фоизлик ўсиш қайд этилди. 2017-2025 йилларда аҳоли жон бошига ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 3,2 баробар ўсиб, 26,9 миллион сўмга етди. Ишсизлик ва камбағаллик даражаси тегишли равишда 4,9 ва 6,5 фоизгача тушди.
2026 йилда иқтисодиёт тармоқларида янги лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобидан саноатда 8,6 фоизлик ўсишни таъминлаш, 3,5 миллиард доллар инвестиция ҳисобига 727 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилиш режалаштирилгани қайд этилди. Натижада вилоят иқтисодиёти 8,2 фоизга, хизматлар 15,9 фоизга, қурилиш 13,2 фоизга, қишлоқ хўжалиги 5,8 фоизга ўсиши кутилмоқда.
Саноатда 1,7 миллиард долларлик 195 та лойиҳани ишга тушириш, ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ҳамда микросаноат марказлари ташкил этиш орқали тармоқларда юқори ўсиш суръатларини таъминлаш зарурлиги қайд этилди.
Янги ёндашувлар асосида маҳаллаларни чуқур ва ўрта ихтисослаштириш, имтиёзли кредит ва субсидиялар ажратиш ҳисобига камбағалликни қисқартириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Хусусан, маҳаллаларда 820 миллиард сўмлик кредитлар, 52,3 миллиард сўмлик ссуда ва субсидиялар ажратиш, ўзини ўзи банд қилганларни қўллаб-қувватлаш орқали 48 мингта тадбиркорлик субъекти ташкил этилади, 31 мингта микролойиҳа амалга оширилади.
Натижада 2026 йил якунига қадар ишсизликни 3,2 фоизга, камбағалликни 3 фоизга тушириш, бунда Ғузор, Қамаши, Кўкдала, Миришкор, Шаҳрисабз ва Яккабоғ туманларини камбағаллик ва ишсизликдан холи ҳудудга айлантириш мақсад қилинган.
Gov.uz| (https://gov.uz/oz/qashqadaryo)Telegram| (https://t.me/qvh_axboroti)YouTube| (https://www.youtube.com/channel/UCOZy...| ( / qvh.axboroti)instagram | ( / qashvilhokimligi)x ( / qvh_axboroti )
Повторяем попытку...
Доступные форматы для скачивания:
Скачать видео
-
Информация по загрузке: