Яккабоғда ер тортиб олиш “схемаси” ва тил бириктирган учлик
Автор: Uzbek Forum for Human Rights
Загружено: 2026-01-14
Просмотров: 11594
Описание: Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида фаолият юритувчи фермер Насиба Турдиева сўнгги беш йил давомида фермер хўжалигитаркибида бўлган ерни ноқонуний тарзда тортиб олишгани ортидан курашиб келмоқда. Ушбу ер Яккабоғ тумани ҳокимининг буйруғи билан, гуёки Турдиеванинг “ихтиёрий равишда ер ижара шартномасини бекор қилиш” тўғрисидаги аризаси асосида олиб қўйилган. Турдиева 2005 йилда 49 йил муддатга ер ижара шартномаси асосида ажратилган ушбу ерда дон ва узум етиштириб келган. Унинг айтишича, ер аввал ташландиқ ҳолда бўлиб, 20 йил давомида сув билан боғлиқ кўплаб қийинчиликларга қарамай, у оила аъзолари ёрдамида узум ва олма боғи барпо этган ва ҳар йили давлат томонидан белгиланган ишлаб чиқариш режаларини бажариб келган.
Повторяем попытку...
Доступные форматы для скачивания:
Скачать видео
-
Информация по загрузке: