16. НАҲЛ СУРАСИ
Автор: Islom Tv
Загружено: 2022-01-02
Просмотров: 15831
Описание:
Бу сура Маккада нозил қилинган бўлиб, бир юз йигирма саккиз оятдир. У қиёмат соати яқинлашиб қолгани ҳақида хабар бериш билан бошланади.
Сўнгра Тангри таоло ўзининг якка-ёлғиз экани, ердаги жонли-жонсиз бутлар Унга шерик бўлолмасликлари хусусида огоҳлантиради ва еру осмонлар, денгизлар, тоғлар, водий ва воҳалар, осмондан тушиб ерни кўкартираётган ёмғир, ердан униб чиқиб, осмонга интилаётган наботот, денгизларда сузиб бораётган кемалар, кечаларда йўловчи мусофирлар учун маёқ бўлган юлдузлар ва хусусан бир томчи сувдан яралиб бутун борлиқдан азиз ва мукаррам бўлган инсон буларнинг барчаси бир доно ва билимдон Яратгувчи Зот борлигига далолат қилиб туриши тўғрисида уқтирилади.
Сўнгра Аллоҳ таоло ато этган беҳисоб неъматларнинг шукрини адо қилиш лозимлиги, куфрони неъмат қилган кўрнамак кимсаларнинг оқибати ҳалокат эканлигини баён қилувчи оятлар келтирилади. Сура ниҳоясида пайғамбар алайҳис-салом ва у кишининг умматларига Аллоҳнинг динига илму ҳикмат ва чиройли панд-насиҳат қилиш билан даъват этиш ҳамда бу даъват йўлида чекиладиган жабру жафоларга сабр-тоқат қилиш амр этилади. Тангри таолонинг ожиз ва мўъжиз махлуқи бўлмиш асалари хусусида, унинг ибратли ҳаёт тарзи ҳақида ҳикоя қиладиган оятлар ўрин олгани учун у «Наҳл» — «Асалари» сураси деб аталгандир.
Повторяем попытку...
Доступные форматы для скачивания:
Скачать видео
-
Информация по загрузке: