Ўзбек қория | Бақара сураси (177-181), Қуръон қироат | Surah Baqara, Quran recitation
Автор: Bintu Muxtor Aliy
Загружено: 2023-02-02
Просмотров: 2818
Описание:
БАҚАРА СУРАСИ (177-181, 2-пора)
Мадинада нозил бўлган. 286 оятдан иборат.
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи ила (бошлайман).
177. Яхшилик юзингизни машриқ ёки мағриб томонга буришингизгина эмас. Лекин яхшилик – Аллоҳга, охират кунига, фаришталарга, китобга, набийларга иймон келтирган ва молини яхши кўра туриб, қариндошларга, етимларга, мискинларга, йўқсил йўлчига, тиланчиларга ва қул озод қилишга берган ҳамда намозни тўкис адо этган, закотни берган киши ҳамда аҳд қилганда, аҳдига вафо қилувчилар, йўқчилик, қийинчилик ва шиддат вақтида сабр қиладиганларникидир. Ана ўшалар содиқ бўлганлардир. Ана ўшалар, ўшаларгина тақводорлардир.
178. Эй иймон келтирганлар! Сизга ўлдирилганлар учун қасос фарз қилинди: ҳурга ҳур, қулга қул, аёлга аёл. Кимга ўз биродаридан бирор нарса афв қилинса, бас, маъруф ила сўралсин ва адо этиш ҳам яхшиликча бўлсин. Бу Роббларингиздан енгиллик ва раҳматдир. Мана шундан кейин ким тажовузкорлик қилса, унга аламли азоб бордир.
179. Қасос олишда сизларга ҳаёт бор, эй ақл эгалари! Шоядки, тақво қилсангиз.
180. Бирортангизга ўлим келганда, агар у яхшилик (бойлик) қолдираётган бўлса, ота-она ва қариндошларга маъруф ила васият қилиш тақводорларнинг бурчи ўлароқ сизларга фарз қилинди.
181. Ким уни эшитгандан сўнг ўзгартирса, бас, гуноҳи фақат ўзгартирганларнинг ўзига бўладир. Албатта, Аллоҳ ўта эшитувчидир, ўта билувчидир.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф,
Тафсири Ҳилол
Повторяем попытку...
Доступные форматы для скачивания:
Скачать видео
-
Информация по загрузке: