3.Қисм: ШАҲРИХОН МИБидаги "МАХФИЙ СХЕМА"ФОШ ЭТИЛДИ..!КАМЕРАЛАР НЕГА ЎЧИРИЛГАН ЭДИ..?
Автор: HAQIQAT UZ NEWS
Загружено: 2026-01-22
Просмотров: 10519
Описание:
ШАҲРИХОН МИБНИНГ
"ЯШИРИН СХЕМАСИ":КАМЕРАЛАР НЕГА ЎЧИРИЛДИ,ПУЛЛАРНИ КИМ ЎҒИРЛАДИ..?
РАСМИЙ ОАВ "HAQIQAT UZ "таҳририяти Хайрулло Хакимов иши бўйича навбатдаги даҳшатли тафсилотларни эълон қилади.
Бу шунчаки ижро ҳаракати эмас,балки аввалдан режалаштирилган жиноий "СХЕМА"бўлиши мумкин !
ВИДЕОКАМЕРАЛАР - "ТИЛСИЗ ГУВОҲЛАР"НЕГА ЙЎҚ ҚИЛИНДИ..?
Журналистик суриштирувимиз давомида аниқланишича,жабрланувчи
Хайрулло Хакимовнинг хонадони Маҳаллий қўриқлаш бўлими билан икки томонлама шартнома асосида видеокузатув мосламалари билан жиҳозланган бўлган.
Бироқ,Шаҳрихон туман МИБ ходимлари ижро ҳаракатини бошлашдан аввал,Қўриқлаш бўлимига қайси қонун асосида камераларни ечиб олиш бўйича кўрсатма берган..?
НИМА учун МИБ ходимлари ўз ҳаракатлари видеога муҳрланишидан қўрқишди..?
АГАР ижро ҚОНУНИЙ бўлса,НЕГА холислар иштирокида олинган видео -далолатнома мурожаатчига ТАҚДИМ этилмаяпти..?
Бу саволларнинг жавоби битта:
МИБ ходимлари хонадондаги ЯШИРИН ҳаракатларини ФОШ бўлишидан қўрқишган..!
"СОҚОЛЛИ УКА"ва СИРЛИ СХЕМА:ПУЛЛАР ҚАЕРДА..?
Таҳририятимиз ихтиёридаги видеофактларга кўра,тадбир давомида мурожаатчининг соқол қўйган укасига кимдир ишора қилиб,уйда пул борлигини билдирган.
Шундан сўнг,ушбу шахс ЯШИРИНЧА бошқа эшик орқали "ҚУЁН БЎЛИБ"чиқиб кетган.
Бу ҳолат ижрочилар ва мурожаатчининг яқинлари ўртасида жиноий тил бириктириш бўлганидан далолат бермайдими..?
МИБнинг бу "сценарийси"КИМ томонидан чизилган эди..?
Нега ижро жараёнида мулк эгасининг ҳуқуқлари поймол этилиб,ичкаридаги қимматбаҳо буюмлар ва нақд пулларнинг ТАҚДИРИ номаълумлигича қолмоқда..?
ҲУҚУҚИЙ ТАҲЛИЛ ва
ПРЕЗИДЕНТГА МУРОЖААТ
Ўзбекистон Республикаси "СУД ҳужжатлари ва бошқа органлари ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонуннинг 22-моддаси талаблари қўпол равишда бузилган.
Ижро ҳаракатларида видеотасвирга олиш мажбурийдир ва шаффофлик таъминланмаган.
РАСМИЙ ОАВ "HAQIQAT UZ "таҳририяти Президент АДМИНИСТРАЦИЯСИ ва Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратурадан қуйидагиларни талаб қилади.
1.Шаҳрихон туман МИБ ходимлари ва Қўриқлаш бўлими ўртасидаги "камераларни ўчириш"бўйича жиноий келишувни текшириш.
2.Ижро ҳаракати ниқоби остида содир этилган ЯШИРИН "ўғрилик"ва мулкларини ўзлаштириш ҳолатига ҳуқуқий баҳо бериш.
3.ОАВга Ёлғон маълумот бериб,фуқарони қақшатаётган масъулларни жавобгарликка тортиш.
Биз Бош Прокуратурадан текширув натижалари бўйича жамоатчиликка очиқ маълумот беришини кутиб қоламиз.
РАСМИЙ ОАВ HAQIQAT UZ таҳририяти суриштируви:Андижон Шаҳрихонда қонун ишламаяптими ёки МИБга Президент талаби бегонами..?
МИБ ходимлари ҳанузгача НЕГА мурожаатчининг мол - мулкларини Хокимнинг омборхонасида сақлаб турибди..?
Таҳририят позицияси:
"HAQIQAT UZ "жамоаси мазкур ҳолат юзасидан Президент АДМИНИСТРАЦИЯСИ ва Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратурасига РАСМИЙ сўровнома юборди.
Биз катта азият чекаётган норасида бир ёш оиланинг айнан совуқ қаҳратон қиш кунида оҳир ШАРОИТДА яшаётган фарзандларининг ТАҚДИРИГА бефарқ бўлмаган ҳолда,Фуқароларнинг ҳуқуқлари тиклангунга қадар ВОҚЕАЛАР ривожини ҲАҚИҚАТ КЎЗГУСИДА кузатиб боришда давом этамиз!
Андижон вилояти ва Шаҳрихон МИБ мутасаддиларидан РАСМИЙ изоҳ кутиб қоламиз.
#HaqiqatUz#Andijon#MIB#Murojaat
#PrezidentgaMurojaat#Adolat
#Surishtiruv
Повторяем попытку...
Доступные форматы для скачивания:
Скачать видео
-
Информация по загрузке: