MAN бренди остида ишлаб чиқарилаётган А22 SNG русумли автобус
Автор: MAN Uzbekistan
Загружено: 2017-12-28
Просмотров: 22494
Описание:
MAN бренди остида ишлаб чиқарилаётган А22 SNG русумли автобуснинг узунлиги 12 м бўлиб, сиқилган табиий газда ҳаракатланади. Кузов енгил алюминий металлидан ишлангани туфайли, шаҳарда ҳаракатланаётган автобус асфальтга қўшимча юк туширмайди. Бир вақтнинг ўзида 90 нафар йўловчини ўз бағрига олиш имкониятига эга. «Экологик тоза автомобиль» (EEV) стандарти асосида автобусга Э2876 двигателлари ўрнатилган.
Дастурга кўра, шаҳар атрофида қатновчи автобус йўналишларининг охирги тўхташ пунктларини Тошкент ҳалқа автомобиль йўли бўйлаб жойлаштириш белгиланган. Йўловчи транспортлари ҳаракатини GPS-мониторинг қилиш тизими янада ривожлантириш ишлари давом эттирилади. Икки ой ичида, Тошкент шаҳар йўловчи транспортида йўлкира тўлашнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш бўйича ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланиши белгиланган.
Повторяем попытку...
Доступные форматы для скачивания:
Скачать видео
-
Информация по загрузке: