ycliper

Популярное

Музыка Кино и Анимация Автомобили Животные Спорт Путешествия Игры Юмор

Интересные видео

2025 Сериалы Трейлеры Новости Как сделать Видеоуроки Diy своими руками

Топ запросов

смотреть а4 schoolboy runaway турецкий сериал смотреть мультфильмы эдисон
Скачать

28 сентября 2025 г.

Автор: Саодат Абдузакирова

Загружено: 2025-09-28

Просмотров: 10941

Описание: ЭФИР САОДАТ 28.09,2025

0:55-1:30
Ҳаммага салом. Суҳбатимизга қўшилаётганингиз учун раҳмат. Ҳўш, ҳаммангизнинг якшанбангингиз ҳайрли бўлсин. Кечаги ва бугунги кунлар жуда мураккаб кечмоқда. Ҳаттоки дам олиш кунларидек ҳам бўлмади, ушбу кунлар.

1:30 - 2:21
Менинг ташқи кўринишимдан ҳайрон бўлманг. Мен шунчаки баъзи менга қарата "Бирини мукофотлашди, иккинчисиниям мукофотлашди!" - деб ёзаётганларга бир гап айтмоқчиман. Хабардор қиламанки, мен ҳам Шавкат Миромонович Мирзиёев томомнидан имзоланган, иккита мукофотга сазовор бўлганман. Мен ўзининг тақдирланганлар орасида эканлигимдан беноҳоя ғурурланаман ва буни ўзим учун жудаям юқори баҳо деб биламан. Учинчи мукофот "Улуғ Ватан уруши фаҳийлари , Афғонистонда хизмат қилган ҳамда бўлак ҳарбий ҳаракатлар фаҳрийлари Республика Кенгаши" томонидан берилган.

2:21-3:00
Нима сабабдан мен буларни сизларга айнан ҳозир намойиш қилмоқдаман?! Ҳар мукофотни, улар Давлат мукофотлари бўлиб, уларнинг ҳар бири Биринчи шахси, яъни Ўзбекситон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан имзоланиб, бизга тақдим этилганлиги туфайли, бизлар томонимиздан жуда қадрланади ҳамда ардоқланади, албатта. Бундан ташқари, яна шундай кишилар ҳам борки, уларда Республикамизнинг илк Президенти Илҳом Абдуғаниевич Каримов томонидан мукофотлар билан тақдирланганлар ҳам бор.

3:01-4:31
Бироқ мен ўйлайманки, Республикамизнинг фуқаролари бўлган, менинг юртимда истиқомат қилувчи кишилар, юртимиз учун жон куйдириб қайғурувчи инсонлар учун уларни ҳурмат-эҳтиром қилувчи кишилар чинакам мукофотдир. Уларнинг тоифасига ўзимни ҳам киритиб, астойдил умид қиламанки, менга обуна бўлганларнинг кўнгиллари ҳам бундан шодликка тўлмоқда.
Ҳа, чиндан ҳам менинг Фейсбук'да 72 ва Ю-туб'да 42 минг, Инстаграм'да 20 мингдан ортиқ обуначим, менинг Телеграм-каналимда эса деярли 3 минг нафар иштирокчи мавжуд. Ким билсин, балким кимгадир бу арзимас кичкина рақамлардек туюлар. Бироқ мен учун бу рақамлар ўта юқори кўрсаткич бўлиб, одамларнинг менга бўлган ишончининг юксак аломатидир. Улар менга мурожаат қилиб, кўпдан-кўп миннатдорчилик сўзларини айтиб, менга ҳурмат-эҳтиром кўрсатмоқдалар.

4:31- 5:02
Шунингдек, мен давлат тизимига мансуб идораларида иш юритаётган кўпгина мансаблор кишиларга ҳам ўз миннадорчилигимни билдираман. Чунки улар ҳар доим биз кўтараётган муаммоларга қунт қилиб, англаб-тушуниб муносабатда бўлмоқдалар ва уларни ҳал этишда бизларга имкон қадар ҳар қандай ёрдамни астойдил кўрсатмоқдалар. Биз уларни "ёппасига ёмон ишлайди" дея олмаймиз. Мен ҳаттоки бунга журъат ҳам қила олмайман. Биз бевосита айнан давлат идоралари билан иш кўрамиз. Агар уларнинг орасида, бу оламда ненидир янгилашга, ҳаётимизни тўғри изга солишга шай бўлган, ақлли, фаҳм-фаросатли ва дониш оламлар бўлмаганида, уларсиз биз ҳеч нарсага эриша олмаган бўлар эдик.

5 02: - 5:52
Бизнинг қўлимизда Давлат мукофотлари бўлган тақдирда ҳам бу бизга қандайдир афзаллик ёки бошқалар орасида биринчилик бера олмайди. Ушбу мукофотлар эртага барча нарса ўз-ўзидан ўзгариб тўғри йўлга тушиб кетишини кафолатлай олмайди. Охир-оқибат, мамлакатнинг ғурури мақомидан айрилиб, тез орада арзимас тўзонга айланиб, йўқ бўлиб кетишингиз эҳтимолдан ҳоли эмас. Аслда, фақат инсонларнинг чинакам ҳурмат-эҳтироми ва чинакамига амалга ошираётган ишларингиз билангина мағрурланиш мумкин, холос.

5:52 - 7:14
Ҳасаддан ичи куйиб, пасткашларча аччиқ-тирсиқ гапларни ёзиб, бўҳтону-туҳматлар ёғдиришга журъат қилаётган кишилар, мен ўйлайманки, медиа-тўлқинларга кириб бора туриб ўз жиззакиликларини бир четга йиғиштириб турганлари маъқул. Мен аллақачонлар айтиб ўганимдек, мабодо мен кимдандир ҳафа бўлиб, иззат-нафсимни бунчалар эҳтиётлаганимда, шубҳасиз бундай ишларга аралашймай, ўзимни бунақанги ишлардан четга олиб юрган бўлар эдим. Ҳар бир инсоннинг ички туйғуси, яъни виждони, нафсонияти, ғурури мавжуд. Биз ўзгаларга қандай муносабатда бўлсак, улар ҳам бизга худди шундай моносабат билирадилар. Нима тўғри-ю, нима нотўғрилиги фақат Оллоҳнинг ўзига ҳавола! Унинг бирорта ҳам бандаси ўз амаллари тўғри-ю, бошқа банданинг ҳаракатлари нотўғри эканлигини ўзича ҳал қила олмайди.
Ҳўш, мана энди устки либосимни ечиб, авайлаб бир четга олиб қўяман, иллоки асосий суҳбатимиздан ҳеч кимнинг хаёлини қочирмасин.

Продолжение перевода в фейсбуке

Не удается загрузить Youtube-плеер. Проверьте блокировку Youtube в вашей сети.
Повторяем попытку...
28 сентября 2025 г.

Поделиться в:

Доступные форматы для скачивания:

Скачать видео

  • Информация по загрузке:

Скачать аудио

Похожие видео

© 2025 ycliper. Все права защищены.



  • Контакты
  • О нас
  • Политика конфиденциальности



Контакты для правообладателей: [email protected]